Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга такроран жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда - Ta’lim / Образование

Ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга такроран жалб қилганлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

Сенаторлар ўқитувчиларни ўз фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ишларга жалб қилганлик учун жиноий жавобгарликни, уларнинг фаолиятига аралашганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи қонунни маъқуллади.


Устанавливается уголовная ответственность за принуждение к труду педагогов

Сенатнинг 37-ялпи мажлисида “Педагог ходимларнинг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди. Бу ҳақда Сенат Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур қонунга мувофиқ Жиноят кодексига педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин худди шундай қилмишни такроран содир этганлик учун жиноий жавобгарликни назарда тутувчи норма киритилмоқда.

Унга кўра таълим ташкилотининг педагог ходимини меҳнатга маъмурий тарзда қайта мажбурлаганлик учун БҲМнинг 150 бараваридан 200 бараваригача миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёҳуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланиши белгиланмоқда.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда педагог ходимларни меҳнатга маъмурий тарзда мажбурлаганлик, шунингдек, уларнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши назарда тутилмоқда.

Бундан ташқари, таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш ёки қонунга хилоф равишда аралашиш, таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам жавобгарлик кучайтирилмоқда.

Бунда Кодексдаги санкциялар фуқароларга БҲМнинг 3 бараваридан 5 беш бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача миқдорда жарима солишга ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлиши белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.



🔥1.2 K марта кўрилди

Leave a Reply