Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади? - Ta’lim / Образование

Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади?

АОКАда бўлиб ўтган брифингда Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Нурмат Отабеков юқумли касалликларга қарши эмлаш жараёнлари борасида маълумот берди.


Мактаб болалари бир йилда неча маротаба эмланадилар ва эмлаш жараёнининг фасллар билан боғлиқлиги борми?

Мактаб болалари айнан мактаб даврида 4 маротаба эмланадилар:

  • 1-синфда сентябр ойида АДС-М ва Полиомиелит;
  • 9-синфда май ойида – АДС-М билан;
  • 3 -синф ўқувчи ( 9 ёшли) қизлар-октябрь ва ноябрь ҳамда апрель ва май ойларида ВПЧ вакцинаси билан эмланадилар.

Режали эмлаш жараёнининг фаслларга боғлиқлик жойи йўқ.

 

Мактаб ўқувчилари эмланишлари учун молиявий имкониятлари бўлмаса у ҳолда қандай йўл тутилади?

– Ўзбекистонда болаларни эмлаш жараёнлари бепул.

 

Бола у ёки бу касалликга қарши эмланганидан сўнг ножўя таъсирлар ҳам кузатилиб турадими?

– Эмлашдан кейин ножўя таъсирлар кузатилиб туриши табиий ҳол. Ножўя таъсирларнинг барчаси рўйхатга олинади ва мониторинг қилиб борилади.

Leave a Reply