Таклифнома

Ҳурматли ота-оналар!

Сизни жорий йилнинг 29 январ куни соат 14:00 да «Умид» мактаб интернатининг фаоллар залида ташкил этилаётган тадбирга таклиф этамиз.

Тадбирда кенг жамоатчиликни ҳавотир ва ташвишга солаётган ёт ғоялар, диний экстремизм, ижтимоий тармоқлардаги ахборот хуружлари, ёлғон ахборотлар тарқатиш, маънавий тахдидлар, ёшлар онгини эгаллашга интилаётган бегона қадриятларни тарғиб этувчи омиллардан фарзандларимизни сақлаш ҳақида гап боради.

Шу боисдан сизнинг энг азиз неъмат фарзандингизнинг келажагига бефарқ бўлмаган инсон сифатида тадбирга фаол иштирок этишингизни сўраймиз.

«Умид» мактаб-интернати жамоаси

🔥1.6 K марта кўрилди

Leave a Reply