Бугун 1 сентябрь – Ўзбекистон Распубликаси мустақиллик куни. Шу фурсатдан фойдаланиб, барча юртдошларимизни ушбу тантана билан муборакбод этамиз!
Мана, 25 йилдирки Ўзбекистон давлати ўз танланган йўлидан бормоқда ва ҳар бир соҳада ютуқларга эришмоқда. Биз бундай ютуқларнинг давомий бўлишига ишонамиз. Ушбу муқаддас Истиқлолимиз байрами кунларида Сизга куч-қувват, сиҳат-саломатлик, oилавий хотиржамлик, қут-барака ва бахт-саодат тилаймиз.
Яна бир бора барчангизни қутлуқ байрам билан табриклаймиз!