Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Ватан тарихида юксакларда парвоз этилган паллалар ҳам, мураккаб ва мушкул дамлар ҳам бўлади. Ватан мустақиллиги ва бус-бутунлигини, ўз миллий озодлигини давр ва замон суронларидан омон сақлаб қола олган халқ энг саодатли халқдир. Ҳар бир фуқаро учун ўз Ватани ва халқи тарихини билиш эса муқаддас бурчдир.

Ушбу кичик тест Ўзбекистон тарихи XIX-асрнинг иккинчи ярми ва ХХ-аср бошларида содир бўлган воқеаларни ўз ичига олади. Бу давр Ватанимиз тарихининг энг мураккаб ва зиддиятли йилларидир. Бу, бир томондан, Россия империяси истилоси туфайли оғир кулфатлар, йўқотишлар келтирган бўлса, иккинчидан, ота-боболаримиз, мустамлака жабр-зулмига қарши Ватан озодлиги ва мустақиллиги учун қаҳрамонона курашларини давом эттирдилар, учинчидан, Ватан равнақи йўлида фидокорона меҳнат қилиб, катта маънавий ва моддий бунёдкорлик ишларини амалга оширдилар.


1. 1865 йилнинг қайси санасида Тошкент забт этилди?
2. Шоир Огаҳий ёзган тарихий, таржима ва маърифий асарлари сони қанча?
3. Қуйидагилар ичидан Шаҳрисабз хокимини топинг.
4. Ахмад Донишнинг Амир Музаффар буйруғи билан ёзган асарини аниқланг.
5. Қўқон хонлиги нечанчи йилда тугатилди ?
6. Қуйидаги таърифларнинг қайси бири Қўқон шоири Фазлийга тегишли ?
7. 1843 йилда Хивага келган инглиз дипломатияси вакили ким эди?
8. Дукчи эшон қўзғалонига ким бошчилик қилган?
9. Зирабулоқ жангида мағлубиятга учраган Бухоро амирлиги Россияга қанча миқдорда товон тўлашга мажбур этилди?
10. «Россия ҳукуматидан ижозат бўлмаган ким бўлишидан қатъий назар ҳар хил кимсаларни Бухоро ҳукумати қабул қилмайди» деб қайси ҳужжатда ёзилган эди?
11. 1868-йилда ташкил қилинган Зарафшон округининг маркази қайси шаҳар бўлган?
12. Нечанчи йилда Оренбург генерал губернаторлиги таркибида Туркистон вилояти ташкил этилди?
13. Оқмасжит қалъаси қайси хонликка тегишли бўлган?
14. Генерал Кауфман Ургут аҳолиси ҳузурига таслим бўлиш таклифи билан кимни юборган?
15. «Ҳазрати калом Соҳибзода» мадрасаси нечанчи йилда бунёд этилган?
16. Тиллашайх масжиди қайси шаҳарда бунёд этилган?
17. XIX-аср ўртасида Бухоро амирлигидаги иқтисодий ривожланиш учун маъсул шахс ким эди?
18. Россия томонидан Ўрта Осиё ҳудудларининг босиб олиниш кетма-кетлиги тўғри келтирилган жавобни аниқланг.
19. Огаҳий Хоразмнинг нечанчи йиллар тарихини ёзиб қолдирган?
20. Туркистонда жадидлар отаси деб ҳисобланадиган алломани топинг?

 


🔥0.1 M марта кўрилди

11 thoughts on “Ўзбекистон тарихи фанидан онлайн тест

Leave a Reply