Педагогика фанидан онлайн тест саволлари - Ta’lim / Образование

Педагогика фанидан онлайн тест саволлари

Маълумки, педагогика жамиятнинг ривожланиш қонун-қоидаларига таянган ҳолда тараққий етади. Бугунги кунда эса ана шу жараён авж палласига кирди. Инсон онги тараққий етмас экан, ижтимоий ҳаёт жабҳаларида ҳеч бир ўзгариш сезилмайди. Модомики, замон жадал суръатларда ўзгараётибдими, демак, педагогика ҳам шу ўзгаришларга ҳамоҳанг бўлмоғи даркор.

учитель узбекистан

Шуларни назарда тутган ҳолда ушбу саҳифада ўқитувчиларнинг педагогика фанидан ақлий салоҳиятини янада ривожлантириш мақсадида, қолаверса устозлар педагогикадан ўз билимларини синаб кўришлари учун тест тузилди.

Қисқа маълумот: 50 талик тест берилган бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 2 балл, жами 100 балл берилади. Тест сўнгида натижани, неччи балл тўплаганингизни билишингиз мумкин. Сизга омад ёр бўлсин 😉


1. «Дидактика» терминини фанга биринчи бўлиб ким киритган?
2. Дидактика нимани ўргатади?
3. Замонавий девиантология, девиант хулқ-атвор социологияси асосчиси ким?
4. Тажрибали ўқитувчининг шахсий сифатлари орасида доимо ажралиб турадиган қайси?
5. Академик лицей функциялари қайси жавобда тўғри кўрсатилган.
6. Мактабда қайси бўлим ўқитишнинг мақсади ўқувчиларга сўз тузилиши ва гап қурилиши ҳақидаги қонун-қоидаларни ўргатади?
7. Боласи бор оила қандай аталади?
8. Андрогогика нима?
9. «Ҳар ким билим олиш хуқуқига эга. Бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланади. Мактаб ишлари давлат назоратидадир». Қайси манбаадан олинган ва қайси модда?
10. «Педагогик технология - бу амалиётга татбиқ қилинадиган муайян педогогик тизим лойиҳаси», деб таърифлаган олимни кўрсатинг.
11. Назарий билимларни чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш мустақил тажриба ўтказиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида ўқувчилар ўтказадиган амалий иш тури:
12. «Устоз шогирдларига катта зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим» деган фикр қайси алломага тегишли?
13. Дидактиканинг луғавий маъносини белгиланг.
14. Дарс таҳлили турларини кўрсатинг.
15. Чор Россияси босиб олгунга қадар Марказий Осиёда қандай мактаблар бўлган?
16. Виртуал ўқитиш шакли қандай амалга оширилади?
17. … — ҳис-ҳаяжоннинг ифода этиши, юз мушакларининг, маъноли ҳаракатларнинг сўзлаётган нуқтага гапга мослиги.
18. Тарбия жараёнида кимлар қатнашади?
19. Ўзбек тилида нечта пунктуацион белги бор?
20. Орфоэпия бўлимида нималар ўргатилади?
21. Ўқитишнинг вазифаларига нималар киради?
22. Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги биринчи қонуни қачон қабул қилинган?
23. Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосида нечта ҳарф ва ҳарф бирикмаси мавжуд?
24. Ўқитувчи фаолияти нимага асосланади?
25. «Буюк дидактика» рисоласи кимнинг қаламига мансуб?
26. «Имидж» сўзи қандай маънони англатади?
27. «Синквейн» сўзининг маъноси нима?
28. Грекчадан олинган бўлиб, «топаман» деган маънони англатади. Илмий тадқиқотнинг ҳамда ўқитиш усулининг маҳсус услуби бўлиб, илмий кашфиётга ёки илмий фаразга асосланади.

Педагогиканинг қайси тармоғи ҳақида назарда тутилмоқда?
29. «Педагогика» сўзи қандай маънони англатади?
30. «… — аниқ вазиятларни ўрганиш, таҳлил қилиш асосида ўқитишни амалга оширишга қаратилган метод ҳисобланади. Мазкур метод дастлаб 1921 йил Гарвард университетида амалий вазиятлардан иқтисодий бошқарув фанларини ўрганишда фойдаланиш тартибида қўлланилган.»

Гап қайси метод ҳақида кетябди?
31. Таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган аллома — … .
32. Малака нима?
33. «Репетитор» сўзи лотинчадан олинган бўлиб, « . . . » деган маънони англатади.
34. Педагогик фаолиятни моҳирлик билан бошқариш – бу ...
35. «Мотив» сўзи маъноси нима?
36. Педагогика терминининг келиб чиқиши қайси мамлакат билан боғлиқ?
37. Дарс тизими биринчи марта ким томонидан ишлаб чиқилган?
38. Раҳбарда тадбиркорлик қандай намоён бўлади?
39. «Социология» атамасини фанга биринчи бўлиб киритган олим?
40. «Онанинг меҳри осмонча бўлади» ҳикматининг муаллифи ким?
41. Таълим ва ўқитиш қонуниятлари, принциплари, методлари ва шаклларини ўрганадиган ва ўқитиш жараёнидаги тарбия муаммоларини ўрганадиган педагогиканинг мустақил бўлимини аниқланг.
42. «Гимназия» атамаси келиб чиққан даврда таълим муассасасида энг аввало қайси фан ўтилишини назарда тутилган?
43. Шахсни ривожланишига таъсир этувчи омилларга нималар киради?
44. Қандай воситалар ёрдамида ўқитиш мақсадлари амалга оширилади?
45. «Девиация» сўзининг маъносини топинг.
46. Педагогик техника нима?
47. Воқеликни амалий ва назарий эгаллаш, ўзлаштириш, ўрганиш, билиш учун йўл-йўриқлар, усуллар мажмуаси, фалсафий билимларни яратиш ва асослаш усули — « . . . » дейилади.
48. Қайси қаторда «валеология» атамаси ҳақида тўғри маълумот берилган?
49. «Бирор муаммони ечишда иштирокчилар томонидан билдириладиган эркин фикр ва мулоҳазаларни тўплаб, улар орқали маълум ечимга келинадиган энг самарали методдир.» Гап қайси метод ҳақида боряпти?
50. «Метод» сўзи юнончадан олинган бўлиб, . . . деган маънони англатади.



3 thoughts on “Педагогика фанидан онлайн тест саволлари”

Leave a Reply