География фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

География фанидан тест саволлари

География жуда қадимги фан бўлиб, қадимги юнон олими Эратосфен китоб ёзиб, уни география деб атаган. Юнонча γεωγραφία «ge» (γῆ) — Ер, «grapho» (γράφω) — ёзаман деган маънони билдиради. Бинобарин, «География» «Ерни тасвирлаб ёзаман», «Ернинг тасвири» деган маъноларни англатади. География Ер юзининг табиати, аҳолиси ва унинг хўжалигини ўрганадиган фандир. Географияни ўрганадиган кишиларни географлар деб аталади.

geografiya fanidan onlayn test savollari

1. Олмалиқ ва Зарафшонда қандай саноат тармоқлари етакчи ўрин эгаллайди?
2. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги машинасозлигининг асосий марказларини кўрсатинг.
3. Ер шарида асосий тўртта ҳаво массаларининг типи ажратилган. Қуйидаги жавобларнинг қайси бири нотўғри?
4. Дунё океанидаги энг юқори сув кутарилиши қаерда кузатилади?
5. Ўзбекистонда аҳолининг табиий усиши коэффиценти энг юқори бўлган вилоят қайси?
6. Зарафшон дарёси қуйи қисми қандай ном билан аталади?
7. Европа мамлакатларининг сиёсий харитасида нечта мамлакат бор?
8. А. Вегенер фикрича бундан 200 млн йил аввал қандай материк ва океан бўлган?
9. Ўзбекистонда газ конденсатидан қандай мақсадларда фойдаланилади?
10. Ғалла етиштириладиган майдоннинг катталиги жиҳатидан Ўзбекистонда биринчи, иккинчи, учинчи ўринда турадиган вилоятлар қайси жавобда тўғри берилган?
11. 1:1000000 масштабли харитада Тошкентдан Урганчгача бўлган масофа 80 см. Шу масофани км га айлантиринг.
12. Қуруқликда табиат зонасининг ҳосил бўлиши асосан нимага боғлиқ?
13. Шимолий магнит қутби (76 ш.к, 100 г.у) қаерга тўғри келади?
14. Материкларнинг парчаланиши қандай ҳаракатлар натижасида рўй беради?
15. Ернинг «қаттиқ» ёки «тош» қобиғини аниқланг.
16. Европа мамлакатларида ёнувчи сланеслар асосан қайси давлатдан олинади?
17. Қуйидаги ороллардан қайси бирининг майдони Ўзбекистон майдонидан кичик?
18. Жанубий магнит қутби қаерга тўғри келади?
19. Ўрта Осиё ва Қозоғистон табиий-географик ўлкаси ғарбдан шарққа қанчага чўзилган?
20. Дунё океанининг умумий майдони қанчани ташкил этади?
21. «География» атамасини биринчи бўлиб фанга ким киритган?
22. Океан ва денгиз сувларининг қалқишига нима кўпроқ таъсир қилади?
23. Буюк географик кашфиётлар бошланган аср тўғри ёзилган жавобни топинг.
24. Денгиз бўғозлари орасида энг йирик бўғозни аниқланг.
25. Баландлик минтақаларига тегишли жавобни аниқланг.

 


3 thoughts on “География фанидан тест саволлари”

Leave a Reply