Ўқитувчилар учун аттестация тестлари - Ta’lim / Образование

Ўқитувчилар учун аттестация тестлари

Аттеста́ция (фр. attestation лотинча attestātio — гувоҳнома, тасдиқлаш) — ходимнинг малакасини, ўқувчиларнинг билим даражасини бел-гилаш; маҳсулот, иш ўринлари сифатини аниқлаш. Ўзбекистонда ўқитувчиларни аттестациядан ўтказиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.2019 санасида тасдиқланган 392-сонли, «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва мактабдан ташқари давлат таълим муассасалари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низом» билан тартибга солинади.


attetstatsiya-2017

Ушбу саҳифа орқали ўқитувчилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги «Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги 187-сонли қарори ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги «Умумий ўрта таълим тўғрисидаги Низом»ни тасдиқлаш ҳақида 140-сонли қарори мазмун-моҳиятини ўрганиш юзасидан тестларга жавоб бериш орқали ўз билимларини синашлари мумкин.


1. Умумтаълим муассасаларининг филиалларида ўқувчилар сони қанча бўлади?
2. Янги тасдиқланган умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартлари қачон амалиётга жорий этилади?
3. «Устоз шогирдларига катта зулм ҳам, ҳаддан ташқари кўнгилчанлик ҳам қилмаслиги лозим» деган фикр қайси алломага тегишли?
4. «Технология» сўзининг изоҳий луғатдаги маъноси қайси бандда тўғри кўрсатилган?
5. A2+ стандарт даражаси қандай номланди?
6. Малака нима?
7. Давлат таълим стандарти талабларига риоя қилиш устидан назорат қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
8. Қандай ўқувчиларга экстернат тартибида якуний давлат аттестациясини топшириш ҳуқуқи берилади?
9. Дидактик жараён нечта компонентдан иборат?
10. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасига неча турдаги фанлар бириктирилган?
11. Умумий ўрта таълимнинг ўқув дастури қандай хужжат ҳисобланади?
12. Педагогик тизимга нималар киради?
13. Ўқув фанини ўзлаштирилишида компетенциялар неча турга бўлинади?
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 187-сонли қарори қачон қабул қилинган?
15. Замонавий педагогик технологиянинг методикадан фарқи нимада?
16. Ўқитувчининг коммуникатив қобилияти қайси вариантда тўғри кўрсатилган?
17. Билим нима?
18. Кадрлар тайёрлаш миллий моделининг асосий таркибий қисмлари ушбу жавобларнинг қай бирида тўлиқ кўрсатилган?
19. Умумий ўрта таълим муассасаларининг педагогик кенгашларига дарс жадвалини тузишда таянч ўқув режадаги умумий соатлар ҳажмидан ошмаган ҳолда, маълум бир фанларни чуқурлаштириб ўқитиш мақсадида неча фоизгача ўзгартириш киритиш ҳуқуқи берилади?
20. Педагогик технология — бу ...
21. A2 стандарт даражаси қандай номланди?
22. Ота-оналарнинг истакларига кўра, умумтаълим муассасаларида қандай хизмат асосида 5-6 ёшли болаларни умумий ўрта таълимга тайёрлов гуруҳлари ҳам ташкил этилиши мумкин?
23. Умумий ўрта таълимнинг таянч ўқув режасида давлат ихтиёрига неча соат ажратилган?
24. Нечанчи синф учун ўқув йилининг давомийлиги 33 ҳафта деб белгиланади?
25. Умумий ўрта таълим муассасаларининг дарс жадвалини ишлаб чиқиш учун қандай хужжат асос ҳисобланади?
26. Интерфаол методлар мақсадига нималар кирмайди?
27. Интерфаол жараён — бу ...
28. Давлат таълим стандарти талабларининг бажарилмаганлиги учун жавобгарлик қонун ҳужжатларига мувофиқ кимга юкланади?
29. Давлат таълим стандартига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш қайси ташкилот томонидан амалга оширилади?
30. Умумий ўрта таълимнинг малака талаблари қандай таркибий қисмлардан иборат?
31. Қайси мудатга қадар 6,5 ёшга тўлмаган, 1-синфда ўқиш истагини билдирган болаларнинг ота-оналари билан умумтаълим муассасасининг педагог ходимлари ва психологи томонидан болани мактабда ўқишга жисмонан ва руҳан тайёрлаш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади?
32. Умумтаълим фанларини ўрганишнинг таянч даражаси ...
33. Кўникма нима?
34. A1 стандарт даражаси қандай номланди?
35. Компетенция нима?
36. A1+ стандарт даражаси қандай номланди?
37. Мотивация нима?
38. 1-синф ўқувчилари учун қўшимча бир ҳафталик таътил қачон берилади?
39. Баҳолаш тизими — бу ...
40. Кам комплектли умумтаълим муассасаларидарда) бошланғич синф ўқувчилари сони неча нафаргача бўлган учта бошланғич синф битта синфга бирлаштирилиши мумкин?
41. Ким мазкур муассасага бириктирилган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болаларни ўз вақтида умумтаълим муассасасига ўқишга жалб қилиш учун масъул ҳисобланади?
42. Ўзбекистон Конституцияси фанини ўқитишнинг мақсади ...
43. Компетенциялар қандай турларга бўлинади?
44. Давлат таълим стандарти нечта принципларга асосланган ҳолда яратилган?
45. Давлат таълим стандарти қандай таркибий қисмлардан иборат?
46. Мактаб компонентлари қандай белгиланади?
47. Кам комплектли умумтаълим муассасаларидарда) бошланғич синф ўқувчилари сони неча нафаргача бўлган иккита бошланғич синф (I ва III, II ва IV синфлар) битта синфга бирлаштирилиши мумкин?
48. Янги давлат таълим стандартига кўра «Меҳнат таълими» фани қандай ном билан ўзгартирилди?
49. Умумий ўрта таълимнинг (УЎТ) таянч ўқув режаси қандай ҳужжат ҳисобланади?
50. Ички назорат ким томонидан амалга оширилади?

10 thoughts on “Ўқитувчилар учун аттестация тестлари”

  1. Наталия

    Тесты дают возможность подготовки к аттестации, и это здорово, хотелось бы ещё знать, на какие вопросы были даны неправильные ответы. Компьютер их не выдаёт. Самое главное, чтоб вопросы аттестации соответствовали этим вопросам. Потому что в прошлые лета были вопросы, не относящиеся к нашей программе. Были вопросы по высшей математике.

Leave a Reply