Давлат унвонлари - Ta’lim / Образование

Давлат унвонлари

Ҳарбий унвонлар

Ҳарбий унвонлар – қуролли кучларнинг ҳар бир ҳарбий хизматчиси ва захирадаги ҳарбий мажбуриятли шахсга уларнинг хизмат мавқеи, ҳарбий ва махсус тайёргарлиги, ўтаган хизмати муддати, қайси қўшин ёки хизмат турига мансуб эканлигига, шунингдек, кўрсатган хизматларига кўра бериладиган унвон. Ҳарбий унвонлар ҳарбий хизматчиларнинг ўзаро муносабатларидаги мавқеларини белгилайди.

Ўзбекистонда ҳарбий унвонлар

Ўзбекистон Республикаси “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида” қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000-йил 16-майдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар штат тузилишини такомиллаштириш ҳақида”ги фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси унвонлар табақаланиши тасдиқланган.

Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидаги қонунда ҳарбий унвонлар кўрсатилган бўлиб, ушбу қонуннинг 9-моддасига кўра, улар  қўйидагиларга бўлинади:

унвонлар

Юридик ёки тиббий йўналишдаги ҳарбий ҳисобдаги ихтисосликка эга бўлган ҳарбий хизматчи ва ҳарбий хизматга мажбурнинг ҳарбий унвонига тегишли адлия ёки тиббий хизмат сўзлари қўшилади. Офицерлар Ҳарбий унвонида мавжуд бўлган кичик лейтенант, шартнома-контракт асосида хизмат қилувчи ҳарбий хизматчиларда мавжуд бўлган прапоршик унвонлари бекор қилинди.

Қуролли Кучларда қўйидаги ҳарбий унвонлар жорий этилади:

харбий унвонлар-1 харбий унвонлар -

Қуролли Кучлардаги олий ҳарбий унвон армия генерали бўлиб, бу унвон (уруш даврида) Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг Олий Бош қўмондонига, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирига берилади. Ҳарбий унвон бериш ва ҳарбий унвондан маҳрум қилиш, шунингдек, ҳарбий унвонини пасайтириш ҳамда ҳарбий унвонини тиклаш қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. Ҳарбий бурчни жиддий тарзда бузганлик, ҳокимиятни суиистеъмол қилганлик, зиммасига қонунлар ва ҳарбий уставлар билан юклатилган талаблар ва мажбуриятларни фавқулодда вазиятларда бажармаганлик учун катта офицерлар ва генераллар таркибидаги шахсларнинг ҳарбий унвонлари Ўзбекистон Республикаси Президенти – Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Олий Бош қўмондонининг қарори билан пасайтирилиши мумкин. Офицерлар таркибига кирувчиларни ҳарбий унвондан улар оғир ва ўта оғир жиноят учун ҳукм этилганларида фақат суднинг қарори билан маҳрум қилиш мумкин.


Ўзбекистон Республикаси давлат мукофотлари

Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари учун давлат мукофотлари билан тақдирланишлари мумкин. Ўзбекистон Республикаси учун хизмат кўрсатган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланишлари мумкин.

Ўзбекистон Республикаси орденлари қуйидагилардан иборат:

  • «Мустақиллик» ордени;
  • «Амир Темур» ордени;
  • «Жалолиддин Мангуберди» ордени;
  • «Буюк хизматлари учун» ордени;
  • «Эл-юрт ҳурмати» ордени;
  • «Фидокорона хизматлари учун» ордени;
  • «Меҳнат шуҳрати» ордени;
  • I ва II даражали «Соғлом авлод учун»ордени;
  • I ва II даражали «Шон-шараф» ордени;
  • «Дўстлик» ордени».

Ўзбекистон Республикасининг медаллари қуйидагилардан иборат:

  • «Олтин Юлдуз» медали;
  • «Жасорат» медали;
  • «Содиқ хизматлари учун» медали;
  • «Шуҳрат» медали.

«Ўзбекистон қаҳрамони»

Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони олий даражадаги мукофот бўлиб, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига давлат ва Халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш билан боғлиқ хизматлари учун берилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони Узбекистон кахрамониайрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахсларга ҳам берилиши мумкин. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирланган шахсга «Олтин Юлдуз» медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжат топширилади. «Ўзбекистон қаҳрамони» унвони ва олий нишон – «Олтин юлдуз» медали Ўзбекистон Республикаси Олий кенгашининг 1994 йил 5 майдаги қарори билан белгиланган ва таьсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. Медални тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади. «Олтин Юлдуз» медали кўкракнинг чап томонига орден ва медаллардан юқорироққа тақилади. «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини такроран бериш мумкин эмас.

«Мустақиллик» ордени

«Мустақиллик» ордени Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 5 майдаги қарори билан таьсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. “Мустақиллик” ордени Мустакиллик орденибилан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари мустақил ҳуқуқий давлат барпо этиш ва мустаҳкамлашга, республикада тичлик ва тараққиётни таьминлашга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофатланадилар. “Мустақиллик” ордени билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. “Мустақиллик” орденини ва бу мукофотга оид тегишли ҳужжатни тантанали ва кенг ошкоралик вазиятида Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки унинг номидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Раиси, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири топширади. У кўкракнинг ўнг томонига тақилади.

«Амир Темур» ордени

Амир Темур ордени«Амир Темур» ордени Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги қарори билан таъсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. «Амир Темур» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари, меъморчиликни, илм-фан, адабиёт ва саньатни, шу жумладан ҳарбий маҳоратни ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссалари учун мукофотланадилар. «Амир Темур» ордени кўкракнинг ўнг томонига «Мустақиллик» орденидан кейин тақилади.

«Жалолиддин Мангуберди» ордени

«Жалолиддин Мангуберди» ордени Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 30 августдаги қарори билан таьсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. Жалолиддин Мангуберди ордени«Жалолиддин Мангуберди» ордени билан ватан сарҳадларини, она юртимиз тупроғини, мамлакатимиз мустақиллигини ҳимоя қилишда, уни кўз қорачиғидай асрашда юксак ҳарбий маҳорат, қаҳрамонлик ва жасорат намунасини кўрсатган, давлатимизнинг мудофаа қудратини мустаҳкамлашга улкан ҳисса қўшган қўмондонлик таркибига кирувчи Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари мукофотланадилар. «Жалолиддин Мангуберди» ордени кўкракнинг ўнг томонига тақиб юрилади.

«Шон-шараф» ордени

Шон-шараф-1«Шон-шараф» ордени Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 30 августдаги қарори билан таьсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ватанни ҳимоя қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, Қуролли Кучларнинг жангавор тайёргарлигини ошириш ва ҳуқуқ-тартиботини таьминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар. Мустасно ҳолларда «Шон-шараф» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган Шон-шараф-2шахслар ҳам мукофотланиши мумкин. «Шон-шараф» ордени икки даражадан иборат бўлади:

I-даражали «Шон-шараф» ордени, II-даражали «Шон-шараф» ордени

Орденнинг олий даражаси I-даражадир. Мукофотлаш, қоида тариқасида, камида уч йил оралатиб: II-даражали ва I-даражали навбатида амалга оширилади. Бу орден кўкракнинг чап тамонига тақилади.

«Жасорат» медали

«Жасорат» медали Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 5 майдаги Жасорат медалиқарори билан таьсис этилган. Қонун билан тасдиқланган. «Жасорат» медали билан Ўзбекистон Республикаси ҳарбий хизматчилари, Миллий хавфсизлик хизматининг ва ички ишлар органларининг ходимлари республиканинг миллий хавфсизлигини таьминлаш, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши курашда, ҳарбий бурчни ёки хизмат бурчини адо этиш вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун мукофатланадилар. «Жасорат» медали билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ёки Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар табиий офат, ёнғин ва бошқа фавқулодда ҳолатлар вақтида жамоат тартибини сақлашда, одамлар ҳаётини, давлат ва жамоат мулкини сақлаб қолишида кўрсатган жасоратлари учун мукофатланишлари мумкин. «Жасорат» медали кўкракнинг чап тамонига тақилади.

«Буюк хизматлари учун» ордени

буюк хизматлари учун«Буюк хизматлари учун» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда хорижий давлатларнинг фуқаролари фан ва техникани, иқтисодиёт ва маданиятни ривожлантиришдаги катта хизматлари, давлатлараро ҳамкорликни ривожлантиришга ҳамда Ўзбекистоннинг халқаро обрўсини оширишга қаратилган ички ва ташқи сиёсатни амалга ошириш ишига сезиларли ҳисса қўшганлиги учун тақдирланадилар.

«Эл-юрт ҳурмати» ордени

Эл-юрт хурмати«Эл-юрт ҳурмати» ордени билан мамлакат мустақиллигини, унинг иқтисодий қудратини мустаҳкамлашга, миллий маьнавиятни, маданиятни юксалтиришга катта ҳисса қўшган, ўз меҳнати, илмий, жамоат иши, меҳнацеварлиги ва ватанпарварлиги билан жамоатчиликнинг иззат-ҳурматига сазовор бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланишлари мумкин.

«Фидокорона хизматлари учун» ордени

фидокорона хизматлари учун«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мамлакатнинг иқтисодий ва маданий юксалишига, мудофаа қудратини кучайтириш ва миллий хавфсизлигини таьминлашга, жамиятда тинчлик ва барқарорликни, миллатлараро ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга, халқ фаровонлигини оширишга катта ҳисса қўшган, ўзининг истеьдоди, билим ва тажрибасини Ватанимиз равнақига бахш этиб, фидоийлик намунасини кўрсатиб келаётган фуқаролар ва ҳарбий хизматчилар мукофотланади. «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Содиқ хизматлари учун медали

Содиқ хизматлари учун ордени“Содиқ хизматлари учун” медали билан юксак касбий маҳоратини, ҳарбий ва ватанпарварлик бурчига садоқатини намоён этган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мамлакатнинг мудофаа қобилияти ҳамда миллий хавфсизлигини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг жанговар шайлигини ошириш ва Ўзбекистонда ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги катта хизматлари учун мукофотланадилар. “Содиқ хизматлари учун” медали билан айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин

«Меҳнат шуҳрати» ордени

мехнат шухрати«Меҳнат шуҳрати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига, тинчлик ва барқарорлик сақланишига хизмат қиладиган улкан ишлари учун мукофотланадилар. Мустасно ҳолларда «Меҳнат шуҳрати» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

«Соғлом авлод учун» ордени

818«Соғлом авлод учун» ордени билан кишилар оналик ва болаликни муҳофаза қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таьминлашдаги алоҳида хизматлари учун мукофотланадилар. «Соғлом авлод учун» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқароси бўлмаган кишилар ҳам мукофотланишлари мумкин. «Соғлом авлод учун» ордени икки даражадан иборат бўлади: I-даражали «Соғлом авлод учун» орден II-даражали «Соғлом авлод учун» ордени.

«Дўстлик» ордени

Дустлик ордени«Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг вакиллари ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик ва ҳар тарафлама ҳамкорлигини ривожлантирганликлари учун мукофотланадилар. «Дўстлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

«Шуҳрат» медали

шухрат«Шуҳрат» медали билан республика иқтисодиёти, фани ва маданиятини ривожлантириш, ёш авлодни ватанпарварлик ҳамда миллий истиқлол ва ижтимоий тараққиёт ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан катта ютуқларга эришган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар мукофотланадилар.

Ўзбекистон ифтихори фахрий унвони

Узбекистон ифтихори«Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони жаҳон чемпионатларида, Олимпия ўйинларида ва шуларга тенг жаҳон спорт анжуманларида ғолиблик — чемпионлик унвонига эришган ҳамда ўз ютуқлари билан Ватан обрўсини, шони ва шуҳратини улуғлашга кўмаклашган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.

«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 20 йил эсдалик нишони«Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил» эсдалик нишони билан давлатимиз мустақиллиги, иқтисодий, сиёсий, илмий-таьлим, маданий, маьнавий салоҳияти ва мудофаа қудратини мустаҳкамлаш, унинг сарҳадлари хавфсизлиги ва дахлсизлигини таьминлаш, мамлакатимизни демократик янгилаш ва модернизациялаш, Ватанимизнинг муносиб ёш авлодини тарбиялаш ишида фидокорлик намуналарини кўрсатаётган зиёлилар, фан ва саньат арбоблари, ишчи ва хизматчилар, тадбиркорлар, фермерлар, меҳнат фахрийлари, ҳарбий хизматчилар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари ва бошқа шахслар тақдирланадилар.

«Мардлик» ордени

Мардлик2012 йил 11 сентябрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунига мувофиқ “Мардлик”ордени билан ўзини Ватанни ҳимоя қилишга ва она юрт хизматига бағишлаган, мардлик ҳамда жасорат кўрсатган Ўзбекистон Республикасининг ҳарбий хизматчилари ва бошқа фуқаролари мукофотланади. Алоҳида ҳолларда «Мардлик» ордени билан Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар ҳам мукофотланиши мумкин.

Ўзбекистон Республикасида 34 та фахрий унвон таьсис этилган.

Мақола интернет тармоғидаги маълумотлар асосида ёзилди.

2 thoughts on “Давлат унвонлари

Leave a Reply