Ўзбекистон йил номлари

Инсон ҳаётида ўтаётган куннинг қандай бўлгани, аҳамияти эришган ютуқлари билан белгиланса, Ватан ва халқ тақдирида йиллар муҳим роль ўйнайди. Йиллар сарҳисоб қилинади ва натижалар таҳлили олиб борилади.

uzbekistan Мустақиллик йиллари Ўзбекистонда ҳар бир янги йилга муайян ном бериш анъанасига асос солинган эди. Мамлакатимизда хар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш эзгу анъанага айланган. Долзарб ижтимоий-иқтисодий вазифаларни ҳал этиш учун тегишли давлат дастурлари ишлаб чиқилиб, йил давомида амалга оширилмоқда. Қўйида олдинги йилларнинг номланиши билан танишингиз мумкин.


1 1991 йил – Алишер Навоий йили
2 1992 йил – Ҳамширалар йили
3 1993 йил – Ахмад Яссавий йили
4 1994 йил – Мирзо Улуғбек йили
5 1995 йил – Ибн Сино йили
6 1996 йил – Амир Темур йили
7 1997 йил – Инсон манфаатлари йили
8 1998 йил – Оила йили
9 1999 йил – Аёллар йили
10 2000 йил – Соғлом авлод йили
11 2001 йил – Оналар ва болалар йили
12 2002 йил – Қарияларни қадрлаш йили
13 2003 йил – Обод маҳалла йили
14 2004 йил – Меҳр ва мурувват йили
15 2005 йил – Сиҳат- саломатлик йили
16 2006 йил – Хомийлар ва шифокорлар йили
17 2007 йил – Ижтимоий ҳимоя йили
18 2008 йил – Ёшлар йили
19 2009 йил – Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
20 2010 йил – Баркамол авлод йили
21 2011 йил – Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
22 2012 йил – Мустаҳкам оила йили
23 2013 йил – Обод турмуш йили
24 2014 йил – Соғлом бола йили
25 2015 йил – Қарияларни эъзозлаш йили
26 2016 йил – Соғлом она ва соғлом бола йили
27 2017 йил – Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили
28 2018 йил – Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили
29 2019 йил – Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили
30 2020 йил – Илм-маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили
31 2021 йил – Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили

 

Ўзбекистон Республикаси мустақиллик одимлари

1989 й. 21 октябрь Ўзбек тили Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили деб тасдиқланди

1991 й. 31 август Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллиги эълон қилинди

1991 й. 1 сентябрь Ўзбекистон Республикаси мустақиллик куни

1991 й. 18 ноябрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи тасдиқланди

1991 й. 29 декабрь Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти сайланди

1992 й. 2 июль Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасдиқланди

1992 й. 8 декабрь Ўзбекистон Республикасининг конституцияси қабул қилинди

1992 й. 10 декабрь Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси тасдиқланди

1994 й. 1 июль Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси жорий этилди

🔥3.1 K марта кўрилди

One thought on “Ўзбекистон йил номлари

Fikr bildirish

55863853