Тошкент вилояти педагоглари учун ўқув фанларидан малака (тест) синови ўтказилиш муддатлари белгиланди. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг бўлим бошлиғи хабар бермоқда.
📌 Синовлар 2022 йилнинг 4-29 апрель кунлари Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (Чилонзор тумани, Нурхон кўчаси-21 уй) биносида ўтказилади.
❗️ Аттестацияга жалб қилинган педагоглар шахсларни тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ва мурожаат юборишда тўлдирилган сўровнома)лари билан белгиланган вақтдан ярим соат олдин тест синовлари ўтказиладиган жойга етиб келишлари мақсадга мувофиқ.