Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги ҳуқуқ курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Умумий ўрта таълим муассасаларининг 11 синф ўқувчилари якуний давлат аттестациясини ўтказиш бўйича методик тавсия ва материалларни тижорий мақсадда кўпайтириб тарқатиш тақиқланади. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари босқичли назорат имтиҳони материалларига 10% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан имтиҳон саволлари
11 синф
Давлат ва ҳуқуқ асослари фанидан якуний аттестация имтиҳонлари учун
таклиф этилаётган мазкур топшириқлар умумий ўрта таълимнинг давлат таълим стандартлари асосида тайёрланган.