Мазкур методик тавсияда якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги физика курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Физика
11 синф
Мазкур методик тавсияда якуний назорат имтиҳонини ўтказиш бўйича
кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволлар, амалий ва лаборатория ишлари бўйича баҳолаш мезонлари келтирилган. Умумий ўрта таълим мактабларида 2020-2021 ўқув йилида 11- синфни тугатган
ўқувчиларнинг физика фанидан эгаллаши лозим бўлган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида якуний аттестация билет саволлари шаклида оғзаки усулда ўтказилади. Ҳар бир билетда 3 тадан топшириқ бўлиб, 1 та назарий 2 та мантиқий масала ёки лаборатория иши берилади. Ўқувчига танлаган имтиҳон саволларига тайёрланиши учун 20 минут вақт
берилади.