Кимё фанидан 10, 11 синфлар учун имтиҳон саволлари (2021) - Ta’lim / Образование

Кимё фанидан 10, 11 синфлар учун имтиҳон саволлари (2021)

Мазкур методик тавсияда босқичли назорат ва якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Ҳар бир босқичли назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги кимё курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.


imtihon_javoblari_230_2021


Кимё
10 синф

2020-2021 ўқув йили давомида кимё фанидан умумий ўрта таълим
мактаблари битирувчиларининг ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида 10-синфларда босқичли назорат имтиҳон билет саволларига оғзаки жавоб бериш усулида ўтказилади.
Билетлар кимё фанининг ўқув дастури асосида 7,8,9,10-синфларда олинган БКМлар ва шаклланган компетенсия элементлари юзасидан тузилган.

Бунда билетлар сони 30 та бўлиб, ҳар бир билетда 3 тадан савол ва топшириқлар берилган. Савол назарий ва масала ечиш ёки машқлар бажариш бўйича топшириқлардан иборат бўлади.Топшириқларга тайёргарлик учун 20 дақиқа вақт ажратилади.

Ўқувчиларни баҳолашда тўғри жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача балл чиқарилади.Масалан: 5+4+3=12:3=4

 


Кимё
11 синф

2020-2021 ўқув йили давомида кимё фанидан умумий ўрта таълим мактаблари битирувчиларининг ўзлаштирган билим, кўникма, малакаларини аниқлаш мақсадида 11-синфларда якуний имтиҳон билет саволларига оғзаки жавоб бериш усулида ўтказилади. Билетлар кимё фанининг ўқув дастури асосида 7,8,9,10-синфларда олинган БКМлар ва шаклланган компетенция элементлари юзадидан тузилган.

Бунда билетлар сони 30 та бўлиб, ҳар бир билетда 3 тадан савол ва топшириқлар берилган. Савол назарий ва масала ечиш ёки машқлар бажариш бўйича топшириқлардан иборат бўлади. Топшириқларга тайёргарлик учун 20 дақиқа вақт ажратилади.Ўқувчиларни баҳолашда тўғри жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача балл чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.

 

Leave a Reply