Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларнинг қизиқишлари, табиий мойилликлари, рухий, ақлий ҳамда жисмоний имкониятларига қараб иш тутилса, уларга мустақил фаолият учун етарли шарт-шароит яратиб берилса, ўқувчига ўз хатти-ҳаракатлари учун жавобгарлик ҳисси пайдо бўлади. Мамлакатимизда мустақил, ижодий фикрловчи шахслардан иборат баркамол авлод тарбиясига алоҳида эътибор қаратилмоқда ва у устивор вазифалар сарасига киритилганлиги бежиз эмас албатта. Бугунги кунда “Фанлар олимпиадаси” ва “Билимлар беллашуви” айнан умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг иқтидори ва қобилиятини аниқлаш, қўллаб-қувватлашга қаратилганлигини барчамиз биламиз албатта.
Фанлар олимпиадаси мамлакатимизда Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларида 2 ва 3 курс ўқувчилари орасида 4 босқичда (АЛ ва КҲКлари, туман, вилоят ва республика) ҳамда умумтаълим мактабларининг 9-синф ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича 3 босқичда (мактаб, туман ва вилоят) амалга оширилади. Фанлар олимпиадасида Академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича Республика (вилоят) олимпиада ғолиблари аниқланиб, халқаро фан олимпиадалари иштирокчилари танланади.
Nimaga telefondan olimpiada nizomini yuklab olib bo’lmayapti
Нимага баҳолаш мезонлари юкланмаяпди