Мазкур методик тавсияда якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги биология/ботаника курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Биология
9 синф
2022–2023 ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфларида биология фанидан якуний имтиҳон ушбу тавсия этилган билет саволлари асосида оғзаки сўров шаклида ўтказилади.
Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмаларининг йиғилиш қарорига мувофиқ якуний имтиҳон материалларига 15%–20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳар бир ўқувчи биттадан билетни танлаб олади. Билетда ўқувчига 3 тадан савол берилади. Саволларнинг иккитаси назарий, биттаси амалий, лаборатория машғулотига оид бўлади. Тайёргарлик кўриш учун 20 дақиқа вақт берилади. Биология фанидан вариатив режа бўйича фаолият юритаётган мактаблар педагогик кенгаш қарорлари билан қўшимча саволлар ва масалалар киритиши зарур. Ҳар бир берилган саволга жавоб 5 баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача баҳо чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.
Биология
11 синф
2022-2023-ўқув йилида умумий ўрта таълим мактабларининг 11-синфларида биология фанидан якуний имтиҳон билет саволлари оғзаки сўров шаклида ўтказилади. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмаларининг йиғилиш қарорига мувофиқ якуний имтиҳон материалларига 15%-20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Ҳар бир ўқувчи биттадан билетни танлаб олади. Билетда ўқувчига 3 тадан савол берилади. Саволларнинг иккитаси назарий, биттаси амалий, лаборатория машғулотига оид бўлади. Тайёргарлик кўриш учун 20 дақиқа вақт берилади. Биология фанидан вариатив режа бўйича фаолият юритаётган мактаблар педагогик кенгаш қарорлари билан қўшимча саволлар ва масалалар киритиши зарур. Ҳар бир берилган саволга жавоб “5” баллик тизим асосида баҳоланади. Баҳолар умумлаштирилиб ўртача баҳо чиқарилади. Масалан: 5+4+3=12:3=4.