Мазкур методик тавсияда якуний аттестация имтиҳонини ўтказиш бўйича кўрсатмалар берилган. Шунингдек, назарий саволларни ишларини баҳолаш бўйича мезонлар келтирилган. Якуний назорат имтиҳон билети умумий ўрта таълим мактабларидаги информатика курсларининг бўлимларидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар дарсликлар асосида тузилган.
Информатика
9 синф
Имтиҳон материаллари ва тавсиялар Республика таълим маркази ҳузуридаги илмий-методик кенгашининг 2023 йил 27 мартдаги навбатдан ташқари йиғилишида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари босқичли назорат имтиҳони материалларига 15–20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Имтиҳон топшириқлари 9-синф учун умумий ўрта таълим мактабларидаги 8-, 9-синф “Информатика ва ахборот технологиялари” дарслигидаги мавзуларини қамраб олган бўлиб, саволлар 8-, 9-синф (2020-йил) дарслиги асосида тузилган. Билетларда 3 та топшириқ бўлиб, 2 та топшириқ назарий ва 1 та топшириқ амалий иш шаклидан иборат. Ўқувчиларга танлаган билет топшириқларини бажариш учун жами 50 дақиқа вақт берилади.
Информатика
11 синф
Имтиҳон материаллари ва тавсиялар Республика таълим маркази ҳузуридаги илмий-методик кенгашининг 2023 йил 27 мартдаги навбатдан ташқари йиғилишида муҳокама қилиниб, нашрга тавсия этилган. Умумий ўрта таълим муассасалари методбирлашмалари босқичли назорат имтиҳони материалларига 15–20% гача ўзгартиришлар киритиши мумкин.
Имтиҳон топшириқлари умумий ўрта таълим мактабларидаги 5−11−ўқув дастуридаги мавзуларни қамраб олган ва 6-, 7-синф (2017-йил), 8-, 9-синф (2015-йил), 10-синф (2017-йил) ҳамда 11-синф (2018-йил) дарсликлари асосида тузилган. Билетларда 3 тадан топшириқ бўлиб, 1 та топшириқ назарий ва 2 та топшириқ амалий иш шаклидан иборат. Ўқувчиларга танлаган билет топшириқларини бажариш учун жами 60 дақиқа вақт берилади.