Ўқувчилар учун рус тили ва адабиёти фанидан олимпиада бўлиб ўтади. Бу ҳақида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Фан олимпиадалари бўйича иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш департаменти хабар бермоқда.
М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиали ҳамда М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университети Филология факультети умумтаълим мактабларининг 6-10 синф, академик лицейларнинг 1-2 босқич ўқувчиларини рус тили ва адабиёти фани бўйича ўтказиладиган олимпиадада иштирок этиш учун таклиф этади. Ушбу олимпиада славян ёзуви куни муносабати билан ташкил этилмоқда.
Олимпиадада барча ўқувчилар иштирок этишлари мумкин. Олимпиадада иштирок этиш учун онлайн рўйхатдан ўтиш талаб этилади. Олимпиада жорий йилнинг 30 апрел куни М.В.Ломоносов номидаги Москва Давлат Университетининг Тошкент шаҳридаги филиалида (Миробод тумани, Амир Темур кўчаси, 22) бўлиб ўтади.
Ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиш мумкин.
Локация: