Гандбол (дан. håndbold, ингл. hand – қўл, ball – тўп «handball») қўл тўпи – 7х7 (хар жамоадан 6 ўйинчи ва дарвозабон) жамоа бўлиб ўйналадиган, XIX аср охирида Европада пайдо бўлган спорт ўйини.
Қўл тўпи ўйини тарихи
1898 йил – қўл тўпига асос солинган йил ҳисобланади. Даниянинг Ордрупе шаҳридаги гимназиялардан бирининг ўқитўвчиси Хольгер Нильсен футболдан фарқ қиладиган, қизлар учун ҳам мос келадиган, ёғинли ҳавода залда ўйнаса бўладиган янги спорт ўйинини яратишга қарор қилади. У дарвозабонларни қолдириб, жамоа сонини қисқартириб, тўпни узатиш ва отиш фақат қўл билан бажарилишини таклиф қилади. Шу тариқа оламда «Handball», яьни «Қўл тўпи» спорт тури юзага келади ва кейинчалик тезда бутун жаҳонга тарқаб кетади.
1904 йили биринчи бўлиб Дания қўл тўпи федерацияси ташкил топди. 1906 йили Копенгаген шаҳрида қўл тўпи ўйинининг дастлабки қоидалари нашр этилди. Ушбу қоидаларнин муаллифи ҳам Хольгер Нильсен ҳисобланади.
Ўйин қоидалари
Қўл тўпи ўйини катталиги 40 х 20 метри майдонда; оғирлиги 325-475 г, айланаси 54-58 см бўлган чарм тўп билан ўйналади. Майдоннинг икки томонида эни 3 метр, баландлиги 2 метр бўлган дарвозалар ўрнатилади. Ҳар бир жамоада 7 ёки 11 ўйинчи қатнашади. Ўйинчи тўп билан фақат 3 қадам қўйиши ва уни қўлида 3 дақиқагача тутиб туриши мумкин. Ўйин 2 бўлимдан иборат бўлиб, эркаклар мусобақаси 1 соат, аёллар мусобақаси 50 мин. давом этади. Халқаро гандбол федерациясига (IHF; 1946 йилда асос солинган) 106 мамлакат аъзодир. 1972 йилдан эркаклар, 1976 йилдан аёллар гандболи Олимпия ўйинлари дастурига киритилган. 1938 йилдан эркаклар ўртасида, 1956 йилдан аёллар ўртасида жаҳон биринчилиги ўтказилади.
Тўп
Гандбол тўпи чарм ёки синтетик материалдан тайёрланади. У юмалоқ шаклда бўлиб, ялтироқ ёки сирпанчиқ ҳолатда бўлмаслиги лозим. Ҳозирги кунда гандбол тўпларининг асосий 3 тури мавжуд:
1. Айланаси 50-52 см, оғирлиги 290—330 г. — 8-12 ёшли ўғил болалар ва 8-14 ёшли қизларга;
2. Айланаси 54-56 см, оғирлиги 325—375 г. — 12-16 ёшли ўғил болалар ва 14 ёшдан ошган қизларга;
3. Айланаси 58-60 см, оғирлиги 425—475 г. 16 ёшдан ошган ўғил болаларга.
Қўл тўпи ўйининг келиб чиқиши ва қоидалари
Республикамизда қўл тўпининг ривожланиши
Ўзбекистонда қўл тўпи 1923-24 йилларда пайдо бўлиб, биринчи мусобақа 1926 йилда Тошкентда ўтказилган. 1960 йилгача Ўзбекистонда Тошкент Олий Ҳарбий билим юртида таълим олувчи курсантлар орасида 11 х 11 қўл тўпи мусобақалари ўтказилган.
Мустақил Ўзбекистонда 1992 йили қўл тўпи федерацияси ташкил этилиб, 1993 йили Ҳалқаро ва Осиё федерацияларига қабул қилинди. 1992 йилдан Ўзбекистонда эркаклар ва аёллар ўртасида чемпионатлар ўтказилиб келинмоқда. Ўзбек гандболчиларини тайёрлашдаги фаол меҳнатлари учун Ф.Абдураҳмонов, В. Каплинский, В. Огиренко, Е.Головченко, В.Конаплёв, В. Изааклар «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий» унвони билан тақдирландилар.
1994-1996 йиллари Марказий Осиё давлатлари клублари ўртасида ўтказилган чемпионатда «D-club» (ЎзДЖТИ) гандболчи қизлари ғалаба эришдилар. 1996 йилда Ўзбекистон қўл тўпи аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатида 4-ўринни эгаллади ва Германияда ўтказилган жаҳон биринчилиги мусобақаларида қатнашди (1997).
Ўйин техникаси
Ҳаракатда қўлни юқорида букиб тўпни отиш Ён томондан қўлни букиб тўп отиш Отилаётган тўпни орқа томондан илиш
Маълумотлар wikipedia энциклопедиясидан ўзбекчага таржима қилинди
Yaxshi ma’lumotlar tashlagansizlar, rahmat yuklab olishning iloji bo’lmayapdi