Ахборот ўлчов бирликлари (видео)

informationАхборот ҳам, бошқа кўпгина тушунчалар (масалан, вақт, иш, ҳарорат, масофа ва ҳ.к) каби ўлчанади. Аммо унинг ўлчов бирлиги сиз билан математика ёки физика курсида танишган ўлчов бирликларимиздан фарқ қилади.

Ахборотни ўлчаш учун унда иштирок этган ҳарф, рақам ва бошқа белгилар 0 ва 1 рақамларидан иборат код билан алмаштирилади. Масалан, 3 рақами — 00000011 каби; 8 рақами — 00001000 каби; А ҳарфи — 01000001; м ҳарфи эса — 01101101 каби ифодаланади.

Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги сифатида бит қабул қилинган. Бит ахборотнинг рақамли ифодасидаги 0 ёки 1 белгиси бўлиб, инглиз тилидаги «binary digit» сўзларидан олинган ва «иккилик рақами» деган маънони англатади. Масалан: 100101101 да 9 та бит бор, чунки унда 9 та рақам (0 ва 1) иштирок этмоқда.

Битдан каттароқ ўлчов бирлиги сифатида байт қабул қилинган: 1 байт = 8 бит. Масалан: 11011011 да 1 байт ахборот бор, чунки унда 8 та бит (рақам) қатнашмоқда, 1011010100100011 да эса 2 байт ахборот бор, чунки унда 16 та бит (рақам) қатнашмоқда

Ахборотда қатнашган ҳар қандай белги 1 байт ҳажмли деб ҳисобланади. Масалан, “Б” ҳарфи 1 байт ҳажмга эга; “МА” эса 2 байт ҳажмли; “МАС” 3 байт ҳажмли ва ҳ.к.

Байтдан катта ўлчов бирлиги ҳам мавжуд. У килобайт (КБ) деб номланади ва 210 байтга тенг: 1 КБ = 210 байт = 1024 байт. Килобайтдан катта ўлчов бирликлари ҳам қабул қилинган бўлиб, улар мегабайт (МБ), гигабайт (ГБ), терабайт (ТБ), петабайт (ПБ) каби белгиланган:

1 МБ = 210 КБ = 1024 КБ = 1024 х 1024 байт = 1048576 байт = 1048576 х 8 бит = 8388608 бит;
1 ГБ = 210 МБ = 1024 МБ = 1024 х 1024 КБ = 1024 х х 1024 х 1024 байт = 230 байт;
1 ТБ = 210 ГБ = 1024 ГБ = 1024 х 1024 МБ = 1024 х х 1024 х 1024 х 1024 байт = 240 байт;
1 ПБ = 210 ТБ = 1024 ТБ = 1024 х 1024 ГБ = 1024 х х 1024 х 1024 х 1024 х 1024 байт = 250 байт.

Демак, 1 ПБ ҳажмли ахборотда 250 та белги иштирок этар экан.



1 Бит
Энг кичик ахборот бирлиги
1 Байт
8 Бит
1 Килобайт
1024 Байт
1 Мегабайт
1024 Килобайт
1 Гигабайт
1024 Мегабайт
1 Терабайт
1024 Гигабайт
1 Петабайт
1024 Терабайт
1 Эксабайт
1024 Петабайт
1 Зетабайт
1024 Эксабайт
1 Йотабайт
1024 Зетабайт
1 Бронтобайт
1024 Йотабайт
1 Геопбайт
1024 Бронтобайт

1 Геопбайт энг катта ахборот миқдори ҳисобланади.

Ахборот тезлиги

Маълумки, ахборот устида узоқ масофага узатиш амали бажарилиши мумкин. Ахборотни компютер ёрдамида узатиш учун эса сарфланадиган вақт унинг ҳажмига боғлиқ бўлади. Ахборотнинг вақт бирлиги ичида узатилган миқдори ахборотни узатиш тезлиги деб аталади. Ахборот узатиш тезлигининг бирлиги сифатида бод киритилган: 1 бод = 1 бит/1 секунд.

Масалан, 120 мегабайт ахборот 8 минутда узатилган бўлсин. У ҳолда ахборот узатиш тезлигини қуйидагича ҳисоблаш мумкин:

120 МБ/8 минут =122880 КБ/8 минут = 15360 КБ/минут = 15728640 байт/минут = 262144 байт/секунд = 2097152 бит/секунд = 2097152 бод.

Ҳозирги кунда ахборот узатиш тезлигининг бирликлари сифатида қуйидагилар ишлатилади:

64 кбит – 8 кбайт/сония
128 кбит – 16 кбайт/с
256 кбит – 32 кбайт/с
512 кбит – 64 кбайт/с
1 мбит – 128 кбайт/с
2 мбит – 256 кбайт/с
4 мбит – 512 кбайт/с
8 мбит – 1024 кбайт/с
16 мбит – 2048 кбайт/с

Мисол тариқасида сизнинг интернет тезлигингиз провайдер томонидан 2 мбит дея белгиланган бўлса, демак сиз бир сонияда 256 кбайт маълумотни компьютерингизга юклаб олишингиз мумкин.

Байт ва унинг миқдорлари

Бит қиймати 1 ва 0 га тенг.

Байт бу бир харф демакдир. 

Килобайт бу 1,024 байт.

Мегабайт бу 1,048,576 байт ёки 1,024 килобайт.

Гигабайт бу 1,073,741,824 (230) байт. 1,024 МБ ёки 1,048,576 КБ.

– 341 рақамли сурат (ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 256 MP3 аудио файллар (ўрта ҳисобдаги хажми  4 МБ)
– 1 CD-диск (хажми 730 МБ)

Терабайт бу 1,099,511,627,776 (240) байт, 1024 ГБ ёки 1,048,576 МБ.

– 349,525 та рақамли сурат (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 262,144 та MP3 аудио файл (ўрта ҳисобдаги хажми 4 МБ)
– 1613 та CD-дисклар (хажми 730 МБ)
– 233 та DVD-дисклар (хажми 4.38 ГБ)
– 40 Blu-ray дисклар (хажми 25 ГБ)

Петабайт бу 1,125,899,906,842,624 (250) байт, 1024 ТБ  ёки 1,048,576 ГБ.

– 357,913,941 та рақамли сурат (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 268,435,456 та MP3 аудио файллар (ўрта ҳисобдаги хажми 4 МБ)
– 1,651,910 та  CD-диск (хажми 730 МБ)
– 239,400 та DVD-диск (хажми 4.38 ГБ)
– 41,943 та  Blu-ray диск (хажми 25 гб)

Эксабайт бу 1,152,921,504,606,846,976 (260) байт, 1,024 ПБ, ёки 1,048,576 ТБ.

– 366,503,875,925 та рақамли сурат (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 274,877,906,944 та MP3 аудио файл (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 4 МБ)
– 1,691,556,350 та  CD-диск (хажми 730 мб)
– 245,146,535 та  DVD-диск (хажми 4.38 ГБ)
– 42,949,672 та  Blu-ray диск (хажми 25 гб)

Зеттабайт бу 1,180,591,620,717,411,303,424 (270) байт, 1024 ЭБ ёки 1,048,576 ПБ.

– 375,299,968,947,541 та рақамли сурат (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 281,474,976,710,656 та MP3 аудио файл (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 4 МБ)
– 1,732,153,702,834  та  CD-диск (хар бирининг хажми 730 мб)
– 251,030,052,003 та DVD-диск (хажми 4.38 ГБ)
– 43,980,465,111 та Blu-ray диск (хар бирининг хажми 25 гб)

Йоттабайт бу 1,208,925,819,614,629,174,706,176 (280) байт, 1024 ЗБ, ёки 1,048,576 ЭБ.

– 384,307,168,202,282,325 та рақамли сурат (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 3 МБ)
– 288,230,376,151,711,744 та MP3 аудио файл (хар бирининг ўрта ҳисобдаги хажми 4 МБ)
– 1,773,725,391,702,841  та  CD-диск (хар бирининг хажми 730 мб)
– 257,054,773,251,740  та DVD-диск (хажми 4.38 ГБ)
– 45,035,996,273,704 та Blu-ray диск (хар бирининг хажми 25 гб)

Бронтобайт бу 1090 байт, 1024 ЙБ ёки 1,048,576 ЗБ.

Геопбайт бу 1010 байт, 1024 ББ ёки 1,048,576 ЙБ

Қизиқарли факт (!): 1 бронтобайт маълумотни компьютер клавиатурасида 1 дақиқада ўрта ҳисобда 200та белги тезлигида киритган тақдирда ҳам жудаям кўп вақт керак булади, абадий вақт деса ҳам бўлади. Олимларнинг ҳисоблаб кўришларича 1 бронтобайт маълумотни ёзиш учун 1 023 429 309 925 083 млн. йил керак бўлади! (Секстиллион йилдан ортиқ вақт – 10◄21). Бу муддат коинотимиз ёшидан миллиард марта кўп деганидир!

Ахборот миқдори ҳақида етарлича маълумот беришга ҳаракат қилдик, агар сал бўлсада янги фойдали маълумот олган бўлсангиз, ўзимизни бахтиёт хис этамиз. Сайтимизни кузатиб боринг, бунданда қизиқарли маълумотлар беришни режалаштирганмиз!

Рус тилидан Шаҳзод Шукуров таржима қилди.

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*