Масал нима дегани?

Маса́л (араб. — намуна, мисол) — дидактик адабиёт жанри бўлиб, таълимий ҳарактердаги, аксарият кичик шеърий, баъзан насрий шаклдаги асардир. Масалда инсонга хос хусусиятлар, жамиятга хос ижтимоий ҳодисалар, муносабатлар қушлар, ҳайвонлар орасидаги муносабатлар ва табиат ҳодисалари воситасида акс эттирилади. Мазмуни мажоз асосига қурилади, комикликнинг ва киноянинг, ижтимоий танқид мотивининг устунлиги масалгага ҳажвий руҳ бағишлайди. Масалнинг ҳикоя қисми ҳайвонлар ҳақидаги эртаклар, новелла ёки латифаларта яқин бўлиб, хотимаси, таълимий хулосаси мақол, ҳикматли сўз ва иборалар тарзида бўлади. Масал материаллари аксарият эртак, мажоз, новелла, латифа ва бошқада ҳам қўлланиши мумкин. Рамзли ҳикоядан фарқли равишда масалнинг ўз анъанавий образлар ва мотивлар доираси мавжуд бўлади (ҳайвонлар, ўсимликлар, қушлар, муайян тизимдаги одамлар ва ҳ.к.).

Masal

Масал жанри унсурлари жуда қадимдан маълум. Унинг намуналари «Калила ва Димна» (Панчатантра, III аср) таркибида учрайди. Масаллар Фаридиддин Аттор, Румий, Навоий асарларида тамсил учун ишлатилган. Гулханий «Зарбулмасал» асарида масалдан моҳирлик билан фойдаланган. Қадимги юнон адабиётида Эзоп (милодий VI—V асрлар), Рим адабиётида Федр (милоддан аввалги I аср), француз адабиётида Лафонтен (XVII аср), рус адабиётида Крилов бу жанрнинг етук намояндалари сифатида шуҳрат қозонганлар. Рус адабиётида Д. Бедний, С. Маршак, С. Михалков масалнинг ажойиб намуналарини яратдидар. Замонавий ўзбек адабиётида С. Абдуқаҳҳор, О. Қўчқорбеков, Я. Қурбонов ва бошқалар масал жанрини ривожлантирдилар.


Узум ҳақида масал

Бир-бирини тушунмаслик дўстни душманга айлантириши ҳақида Жалолиддин Румийнинг шундай масали бор.

Турли тилларда турлича айтилган айнан бир сўз баъзан ўзаро низога сабаб бўлиши мумкин. Турк, араб, форс ва юнон миллатидан бўлган тўрт нафар йўловчига бир сахий одам олтин танга ҳадя этади. Йўловчилар ўртасида тангани қандай сарфлаш борасида жанжал чиқади. Форсий тилда сўзловчи йўловчи шерикларига:

— Юринглар, бозорга борамиз-да, ангур* (изоҳ: انگور – форс тилида узум) сотиб оламиз, —дейди.

— эй фирибгар! — унинг сўзини бўлади араб. — Мен ангур эмас, эйнаб* (изоҳ: عنب – араб тилида узум) ейишни хоҳлайман!

Туркий йўловчи эса уларнинг ҳар иккисига эътироз билдириб, шундай дейди:
— Биродарлар, нега шовқин кўтарасиз, балки бу пулга узум сотиб олармиз?

Юнонистонлик йўловчи эса:

— Қандай одамсиз ўзи. Келинглар, стафил* (изоҳ: σταφύλια – юнон тилида узум) сотиб оламиз-да, мазза қилиб еймиз, — дейди.

Шу тариқа тўрт йўловчи бир-бирини тушунмай, жанжаллашиб қоладилар. Аслида улар айнан бир нарсани исташарди.

Тўрт йўловчи билимсизлик, нодонлик туфайли бир-бирларини роса дўппослашди. Агар уларнинг орасида юз тилни биладиган одам бўлганда бир сўз билан низога чек қўйиши мумкин эди.


Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*