Дунё пул бирликлари рўйхати (жадвал)

Пул – бу шундай махсус товарки, у ҳамма бошқа товарлар учун умумий эквивалент вазифасини бажаради. Пул умумий товарларни айрбошлашда асосий вазифасини бажаради. Қадимда пул вазифасини турли хил товарлар бажарган, масалан, чорва моллари, мол терилари, болта ва ҳоказо. Кейинчалик пул вазифасини қимматбаҳо металлар бажарган, чунки улар ўзини сифатини йўқотмайди ва пул ўрнини босишда жуда қўл келган. Пул оддий маҳсулот бўлиб қолмай, у ижтимоий қийматга эга, яъни ҳамма товарларни ҳарид этиш воситаси бўлиб ҳизмат қилади.

Пул (форс-тож.) — Ўрта Осиё хонликлари ва Яқин Шарқдаги айрим давлатларда қўлланилган мис чақа пул. Масалан, 1 пул 18—19-асрларда Қўқон хонлигида 1/45—1/60 тангага, Бухорода 1 пул 1/40 тиллага, 1932 йилгача Эронда 1/40 қиронга тенг бўлган. ПУЛ — бозор иқтисодиётининг энг асосий воситаси. Пул ўз табиатига кўра, 3 хил хусусиятга эга: ҳамма нарсага айирбошланадиган муҳим харид воситаси, бойлик тимсоли, меҳнатни қиймат шаклида ўлчаб берадиган восита.

Дунё пул бирликлари

Дунё пул бирликлари жадвали

Жадвалда баъзи давлатларнинг пул бирликлари (валютаси) ва уларнинг алмашув эквиваленти ҳақида маълумот, шунингдек инглизча номи ва ҳалқаро белгиси акс этган.

 

Давлатлар Пул бирликлари Инглизча номи Алмашув қиймати Ҳалқаро номи
Евро зонаси* Евро Euro 100 евроцент EVR
Австралия Доллар Dollar 100 цент AUD
Озарбайжон Манат Manat 100 гэпик AZM
Жазоир Динор Dinar 100 сантим DZD
Аргентина Песо Peso 100 сентаво ARS
Арманистон Драм Dram 100 лум AMD
Белоруссия Рубл Rouble 100 копейка BYR
Болгария Лев Lev 100 сотин BGL
Бразилия Реал Real 100 сентаво BRL
Буюк Британия Фунт стерлинг Pound Sterling 100 пенс GBR
Венгрия Форинт Forint 100 филлер HUF
Венесуэла Боливар Bolivar 100 сентимо VEB
Вьетнам Донг Dong 100 хао=100 су VND
Грузия Лари Lari 100 тетри GEL
Дания Крона Krone 100 эре DKK
Миср Фунт Pound 100 пиастр EGP
Исроил Шекелл New Sheqel 100 агорот ILS
Ҳиндистон Рупия Ruppe 100 пайс INR
Иордания Динор Dinar 100 филс JOD
Қозоғистон Тенге Tenge 100 тыйин KZT
Канада Доллар Dollar 100 цент CAD
Қирғизистон Сом Som 100 тыйын KGS
Хитой Юань Yuan 100 цзяо=100 фын CHY
Латвия Лат Lat 100 сантим LVL
Литва Лит Litas 100 цент LTL
Малайзия Ринггит Ringgit 100 сен MYR
Мексика Песо Peso 100 сентаво MXP
Молдавия Лей Leu 100 баней MDL
Монголия Тугрик Tughrig 100 мунгу MNT
Норвегия Крона Krone 100 эре NOK
Польша Золотый Zloty 100 грош PIZ
Жанубий Корея Бона Won 100 чон KRW
Россия Рубль Rouble 100 копеек RUR
Руминия Лей румынский Leu 100 баней ROL
Сурия Фунт Pound 100 пиастр SYP
Словакия Крона Koruna 100 геллер SKK
США Доллар Dollar 100 цент USD
Тожикистон Сомони Somoni 100 дирам TJS
Тунис Динор Dinar 100 миллим TND
Туркманистон Манат Manat 100 тенге TMM
Туркия Лира Lira 100 куруш TRL
Ўзбекистон Сўм Sum 100 тийин UZS
Украина Гривна Hrivna 100 копейка UAH
Филиппин Песо Peso 100 сентаво PHP
Хорватия Куна Kuna 100 лип HRK
Чехия Крона Koruna 100 геллер CZK
Чили Песо Peso 100 сентаво CLP
Швейцария Франк Franc 100 сантим CHF
Швеция Крона Krona 100 эре SEK
Эстония Крона Kroon 100 цент EEK
Эфиопия Быр Birr 100 цент ETB
ЮАР Рэнд Rand 100 цент ZAR
Япония Иена Yen 100 сен JPY

Евро зонаси давлатлари: Австрия, Бельгия, Германия, Греция, Ирландия, Испания, Италия, Кипр, Люксембург, Мальта, Голландия, Португалия, Словения, Финляндия, Франция.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*