Мактабларда математика-информатика фан ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тавсиялар | таълим янгиликлари

Мактабларда математика-информатика фан ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш юзасидан тавсиялар

Таълим-тарбия тизимининг бугунги кундаги асосий вазифаси ўсиб келаётган ёшларни ватанпарвар, замонавий билим, кўникма ва малакаларни ўзлаштирган ҳамда жамиятда ўз муносиб ўрнини эгаллашга қодир бўлган – комилликка интиладиган баркамол авлодни вояга етказишдир.

Информатика ва математикаБугунги кунда умумий ўрта таълим мактабларида аниқ ва табиий фанларни ўқитишдан кўзда тутилган асосий мақсад – ҳозирги замон бозор иқтисодиёти шароитларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир жамият аъзосининг меҳнат фолияти ва кундалик ҳаёти учун зарур бўлган математик билим, кўникма ва малакаларни бериш, шунингдек, ўқувчиларнинг ҳаётий тасаввурлари билан амалий фаолиятини умумлаштириб бориб, математик билимларни олишга интилиш, ўқувчиларда изчил мантиқий фикрлашни шакллантириб бориш натижасида уларнинг ақл – заковатига, табиат ва жамият муоммоларни ҳал этишнинг мақбул йўлларини топа олишларига кўмаклашишдан иборат. Ҳозирги санотлашган даврда, техника ва технологияларнинг такомиллашиб боришида математика фанининг ўрни беқиёс эканлигидан ўқувчиларни хабардор қилиш ҳамда уларнинг фанга бўлган қизиқишларини ошириш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини, ижодий изланишлари ва меҳнатларини рўёбга чиқариш мақсадида математика фан ойлиги ўтказиб келинмоқда.

Маълумки, фан мутахассислари ўртасида фанларининг ўзига хос хусусиятлари, мураккаблиги, ўзлаштиришлик даражаси, ҳаётдаги ўрни кабилар ҳақида турли хил фикр – мулоҳазалар баҳс – мунозарага айланган жиҳатлар мавжуд. Ташкил этиладиган фан ойлиги эса бу йўналишга ойдинлик киритиш билан бирга, соҳадаги мавжуд ўзига хосликни, янгиликларни намоён этишга имкон яратади.

Умумтаълим мактабларида мана бир неча йиллардан буён ҳар бир ўқув предмети бўйича фан ойликлари ўтказиб келинмоқда. Фан ойлигини ўтказишдан мақсад – дарс ва дарсдан ташқари ўтказиладиган тадбирларни таълим тарбиядаги аҳамияти, ўқувчиларни мазкур фанга бўлган қизиқишларини ошириш, билим самарадорлигини кўтариш, ҳозирги замон фан ва техникаси ютуқлари билан доимо таништириб бориш, ўрганишга бўлган интилишларини ўстириш, ўқитувчи ва ўқувчининг ижодий ҳамкорлигини тарғиб этиш, фан бўйича ўқув методик ишларни жонлантириш, ўқитувчилар ижодий фаолиятларини кучайтириш, изланувчан, ижодкор ўқитувчиларни аниқлаш, уларнинг тажрибаларини ўрганиш ва тарғибот қилиш, таълим жараёнида қўлланилаётган илғор услубларини такомиллаштиришдан иборатдир.

Фан ойлиги таълим муассасаларидаги ўқув тарбия жараёнининг замонавий талаблар даражасида бўлишини таъминлаш, фан ўқитувчиларининг педагогик маҳоратини ошириш, уларнинг ижодий изланишлари ва меҳнатларини рўёбга чиқариш омили ҳамдир.

Фан ойлиги давомида мактабларнинг педагогик жамоаси фаоллиги, маҳоратли кадрлар билан таъминланганлиги, математика фани хонасининг зарур кўргазмали – дидактик материаллар билан жиҳозланиши, ота – оналар билан мактабнинг ҳамкорлигини жонлантириш, уларни фандаги янгиликлар, таълим тизимидаги ўзгаришлар, ўқувчиларнинг ўзлаштириш ва билим самарадорлиги кўрсаткичлари билан таништириш кабиларга қаратилган қатор ишлар амалга оширилади.

Ўқувчиларни касбга йўналтириш мақсадида олий ўқув юртлари, академик лицейлар ва касб – ҳунар коллежларига экскурсиялар уюштириш, шаҳар, вилоятлардаги олий ўқув юртлари профессор, олимлари билан ўқувчилар учрашувларини ташкил этиш ишлари режалаштирилади.

Умумий ўрта таълим муассасаларида ўқитувчиларни илмий – методик жиҳатдан қўллаб – қувватлаш, замонавий ахборот – коммуникация воситаларини қўллаш ҳамда илғор педагогик технологияларни эгаллашда математика фани ўқитувчиларига кўмаклашиш, машғулотларда билим, кўникма ва мустақил фаолият малакаларини шакллантириш мақсадида ташкил этилган “Маҳорат мактаблари” замирида ўқув – семинарларини ташкил этиш тавсия этилади.

Ҳар бир таълим муассасаларида фанга оид деворий газеталар чиқарилиб, унда қизиқарли маълумотлар, интернет саҳифаларидан олинган фан янгиликлари ёритилади.
Мактаб, туман (шаҳар), вилоят миқёсида энг яхши услубий бирлашма, ижодкор ўқитувчи ва методистларнинг иш тажрибалари ўрганилиб, оммалаштирилади.

Математика фан ойлигида ўқувчилар билан синфдан ташқари вақтда уларнинг олган билим, кўникма ва малакаларини мустаҳкамлаш, фанга бўлган қизиқишларини ошириш мақсадида, синфлар ва мактаблараро “Ёш математиклар”, “Ўйла изла топ”, “7х7”, “Mатематика фанлар ичра шох – унинг сирларидан бўлингиз огоҳ” ва “Заковат” каби қизиқарли мавзуларда фестиваллар, фан билимдонлари беллашуви ва баҳс – мунозаралар ўтказилади. Фан ойлигига бағишланган тадбирларда ўқитувчилар жамоасини ёшларга билим беришдаги меҳнатлари, улардаги ижодий қобилиятларини ривожлантириш борасида қилган ишларини қадрлаш ва баҳолаш мақсадида ойлик давомида фаол қатнашган фан ўқитувчилари рағбатлантирилади.

Мактабдаги математика фанига тегишли услубий бирлашманинг йиллик иш режасида фан ойлиги учун мазкур фан йўналиши бўйича ўтказиладиган кунлик, ҳафталик тадбирлар белгиланади. Фан ойлигининг ҳар бир ҳафтаси учун аниқ бир йўналиш асосида тадбирлар режалаштирилади. Мазкур тадбирлар мактабнинг йиллик иш режасига киритилиб, педагогик кенгаш, услубий кенгаш ва услубий бирлашма йиғилишларида тасдиқланади ҳамда ижроси муҳокама қилинади.

Фан ойлигини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича ўтган йиллар давомида тўпланган тажрибалар асосида 2018 йил Математика фан ойлигини ташкил этиш ва ўтказишнинг тадбирлар мазмунини қуйидаги тартибда режалаштириш тавсия этилади:

I – ҳафтада “Математика фани ўқитувчиларининг методик ишлари ҳафталиги”да фан ойлигининг бошланишида ва якунида умумтаълим мактаблари ўқувчиларидан синфлар кесимида синов тестлари олинади. Ўқувчиларнинг мазкур фандан эгаллаган билим, кўникма ва малакаларнинг мониторинги методбирлашмада жадвал ва диаграммалар асосида атрофлича таҳлил қилиниб, муҳокама қилинади. Бу ҳафтадаги ишларни ташкил этишга масъул сифатида Математика фани ўқитувчиси, Метод бирлашма бошлиғи ва аъзоларининг вазифаларини аниқ белгилаб қўйиш мақсадга мувофиқ.

Фан ойлиги давомида режалаштирилган ишларни ёрқин рангли рекламалар тарзида мактабнинг эълонлар доскасига осиб қўйилиши тавсия қилинади.

II–ҳафта “Очиқ дарслар ҳафталиги”да ўқитувчилар синфлар кесимида аниқ белгиланган мазулар бўйича машғулотларни олиб борадилар. Ўқитувчиларнинг исми шарифлари кўрсатилиб, белгиланган очиқ дарслар жадвали аввалдан тайёрланади ва фан ойлиги бошланиши олдидан мактабнинг эълонлар доскасига осиб қўйилади. Очиқ дарслар жадвали асосида машғулотларнинг ўтказилишида ота – оналар, ўқитувчилар, методистларнинг дарсларни фаол кузатиши ва таҳлил қилиши мақсадга мувофиқ.

III–ҳафта “Синфдан ташқари машғулотлар”ни ўтказиладиган тадбирлар, уларнинг мавзулари, ўтказилиш вақти, ташкил этишга масъуллар олдиндан белгиланиб, тузилган жадвални эълонлар доскасига илинади. Тадбирларнинг ташкил этилиши ва ўтказилишига ўқувчилар, мактаб жамоаси, ота-оналар, маҳалла аҳли жалб этилади.

IV–ҳафта “Математика фан ойлиги бўйича олиб борилган ишларни мактаб метод бирлашмаларида таҳлил қилиш ва қилинган ишлар юзасидан ҳисоботлар таёрлаш”. Бунда фан ойлиги давомида амалга оширилган ишларнинг ҳисоботлари тайёрланади ва келгусидаги вазифалар белгилаб олинади.

Фан ойлигининг якунида ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакалари аниқланиб, тахлил қилинади ва натижалар методбирлашмада муҳокама этилади.

Ўтказиладиган тадбирлар, очиқ дарслар ва олиб борилган синфдан ташқари ишларга ота-оналар ҳам жалб қилинади. Фан ойлигининг якунланиши байрамона руҳда ўтказилади. Унда музкур жараёнда фаол иштирок этган ўқувчилар, ўқитувчилар, синфларнинг рейтинги чиқарилади ва натижаларига кўра улар рағбатлантирилади.
Математика фан ойлигининг ўтказилиши билан боғлиқ бўлган барча ҳужжатлар, фотоальбомлар ва бошқа материаллар мактабнинг методбирлашмасида сақланади.

РТМ Табиий ва аниқ фанлар бўлими бошлиғи:  М.H.Тиллабоева

РТМ Табиий ва аниқ фанлар бўлими
Математика фани етакчи методисти: А.Н.Элмуродов

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Ўхшаш мавзулар:

Фикрингизни билдиринг

Сизнинг электрон манзилингиз эълон қилинмайди.
* билан белгиланган қаторлар тўлдирилиши шарт.

Расмдаги белгиларни киритинг

*