Бошланғич синфлар учун сўнгги қўнғироқ янгради

Бошланғич синфлар учун сўнгги қўнғироқ янгради

Мактабимизнинг асосий биносида бошланғич синфлар учун сўнгги қўнғироқ янгради. Йил давомида ўзининг тиришқоқлиги, интилувчанлиги ва фаоллиги билан ажралиб турувчи ўқувчилар фахрий ёрлиқ билан тақдирландилар. Ўз навбатида ўқувчилар ҳам чиқишлари билан йиғилганларда катта таъсурот қолдиришди.

«Let’s Go!» JTV да намойиш этилди

Хурматли «Умидчилар»! Бугун, яъни 22.05.2014 санасида кеч 19:20 да JTV 1 каналида бизнинг мактаб-интернатимизда суратга олинган “Let’s Go!” кўрсатуви намойиш этилди. Кўрсатувни кўра олмаган ўқувчилар  такроран 23.05.2014 санаси эрталаб соат 7:20 да томоша қилишлари мумкин.  

Биз – «Умид» ёшлари зарарли одатларга қаршимиз!

Бугун, 22-май куни мактаб-интернатимизнинг фаоллар залида “Биз – «Умид» ёшлари зарарли одатларга қаршимиз!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди. 8-синфларнинг «Умиднинг умидли ёшлари» ва 9-синфларнинг «Умид қалдирғочлари» терма жамоалари қўйидаги шартлар асосида беллашишди: ◄ Таништирув ◄ Бизнинг зарарли одатларга муносабатимиз ◄…

«T-Club» ўз ишини бошлади

«T-Club» ўз ишини бошлади

Мактабимизда инглиз тилини тўлиқ ўрганмоқчи бўлган ўқитувчилар учун «T-Club» номли гуруҳ ўз ишини бошлади. Қадрли устозларимиз Суюндукова Гулчеҳра ва Мустафина Дианаларнинг  ташаббуси билан ушбу гуруҳ ташкил этилди. Гуруҳнинг энг асосий вазифаси инглиз тилини ўрганмоқчи бўлган ўқитувчиларга кўмак бериб, тўғри йўналтиришдан…

Имтихон саналари эълон қилинди

2013-2014 ўқув йили учун якуний аттестация (9-синфлар учун) ва синфдан синфга ўтиш имтихон (5-8 синфлар учун) саналари тўлиқ жадвали эълон қилинди. Унга кўра имтихон санаси, вақти, жойи, аттестация олувчи ва навбатчи ўқитувчилар ҳақида тўлиқ маълумот олиш мумкин.

«Энг яхши китобхон» танловида Олий ўрин!

Куни кеча мактабимиз «Энг яхши китобхон» танловининг вилоят босқичида қатнашди ва фахрли Олий ўринга сазовор бўлди. Шу билан бирга, совға тариқасида замонавий Intel Pentium Dual Core компьютери билан тақдирланди. Табриклаймиз!

Ўз ўзини бошқариш куни бўлиб ўтди

Мактабимизда яхши анъанага айланиб бораётган тадбир бўлиб ўтди. 14-май ўз-ўзини бошқариш куни деб эълон қилиниб, ўша куни ўқувчилар ўзларини устозлари ўрнида синаб кўришди.                                  …

9-синфлар ўртасида «Инглиз тилида гаплашамиз» тадбири

12-май мактабимизда 9-синфлар ўртасида «Инглиз тилида гаплашамиз» тадбири бўлиб ўтди. Тадбир инглиз тили ўқитувчилари Кочурова А. ва Сафиулина И. томонидан ташкил қилинди.

Саҳифалар 64 из 71« Биринчи...626364656667...Сўнгги »