Педагогик кенгаш бўлиб ўтди

5-май куни «Умид» – ИДУМда навбатдаги педагогика кенгаши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишда мактаб-интернат директори Суярова С.З. сўзга чиқиб ҳозирги кунда замонавий педагогикада ўқувчи ҳарактерининг нозик қирралари ва ўқувчини қандай тушуниш кераклигини ҳақида гапирди.

Кейинги навбат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари Бобобекова Ш.У. сўзга чиқиб, шу кунгача ўқувчилар томонидан қўйилган камчиликлар, баъзи бир синфларнинг баҳо бўйича рейтинг кўрсатгичи ҳақида гапирди.

Маънавий — маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Абдуллаевна Н.А. эса кейинги кунларда кутилаётган маънавий — маърифий тадбирлар ҳаида гапирди.

Хорижий тиллар бўйича директор ўринбосари Суюндукова Г.С. жисмоний тарбия ўқитувчиси Ғаниев А.га инглиз тили ўқитувчилари номидан катта миннатдорчилик билдирди.

Кўрилган кейинги масалада жисмоний тарбия ўқитувчиси Рустамов А. ни барча ўқитувчилар бир овоздан Касаба Уюшмаси раиси этиб сайлашди.

Йиғилиш ниҳоясида барча фан ўқитувчилари келаётган Давлат имтиҳонларига тайёргарлик кўришлари таъкидланди.

🔥309 раз просмотрено

Одна идея о “Педагогик кенгаш бўлиб ўтди

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Расмдаги белгиларни киритинг

*

55863853