Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

Жисмоний тарбия, бадан тарбия — соғлиқни мустаҳкамлашга, одам организмини уйғун равишда ривожлантиришга қаратилган умумий тарбиянинг узвий қисми. Жамиятдаги жисмоний маданият аҳволини билдирувчи кўрсаткичлардан бири. Жисмоний тарбиянинг асосий воситалари: жисмоний машғулотлар, организмни чиниқтириш, меҳнат ва турмуш гигиенаси. Жисмоний тарбия ақлий, ахлоқий, меҳнат ва эстетик тарбия билан қўшиб олиб борилади.

Жисмоний тарбияЎзбекистонда жисмоний тарбияга жуда қадимдан саломатликни мустаҳкамлашнинг асосий воситаси деб қаралган. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит турк” асарида 100 дан зиёд халқ ўйинлари тўғрисида маълумот берилган. “Алпомиш” ўзбек халқ қаҳрамонлик достони, Алишер Навоийнинг “Фарход ва Ширин”, Зайниддин Восифийнинг “Бадое ул-вақое” (“Нодир воқеалар”), Бобурнинг “Бобурнома” асарида жисмоний, жанговар машқлар, кучлилик баҳсмунозараларининг хилма-хил намуналаридан хикоя қилинади.

Ўзбекистонда мустақиллик йилларига келиб жисмоний тарбия ва спорт давлат сиёсати даражасига кўтарилди. 1992 йилда (2000 йилда эса янги таҳрирда) “Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида”ги қонуннинг қабул қилиниши, 1993 йилда Соғлом авлод давлат дастурининг ишлаб чиқилиши, Вазирлар Маҳкамасининг спортнинг алоҳида турларини ривожлантиришга оид ва ниҳоят 1999 йилда “Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори жисмоний тарбиянинг ҳуқуқий асосларини яратди.


Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

1. Футбол тўпининг оғирлиги қанча?
2. Қўл тўпининг оғирлиги 8—12 ёшлардаги ўғил боллар ва 8—14 ёшлардаги қиз болалар учун неччи граммни ташкил этиши керак?
3. Гимнастика сўзининг маъноси нима?
4. Ўғил болалар учун (11-12 ёшли) волейбол тўрининг баландлиги неча сантиметр бўлиши керак?
5. Баскетбол майдончасининг катта-кичиклиги неча метр бўлади?
6. Қўл тўпининг ватани қаер?
7. «Ўзбекистон ифтихорлари» фахрий унвони қачон таъсис этилган?
8. Халқаро баскетбол федерацияси қачон ташкил этилган?
9. Юнон-Рум курши Олимпиа ўйинлари дастурига качон киритилган?
10. Баскетбол ўйинида ҳужум қилиш вақти қанча сонияни ташкил этади?
11. Қиз болалар учун (11-12 ёш) волейбол тўрининг баландлиги қанча?
12. Ўзбекистон спортчилари орасида волейбол бўйича икки марта олимпия ўйинлари чемпиони ким?
13. Чидамлилик деб нимага айтилади?
14. Учинчи ёзги олимпиада ўйинлари қачон, қаерда ўтказилди?
15. Эстафета таёқчасининг узунлиги қанча?
16. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантиришнинг чора тадбирлари тўғрисида»ги қарори қачон қабул қилинди?
17. «Самбо» сўзининг маъноси нима?
18. Волейбол тўпининг ўлчамлари ... га тенг.
19. «Дзюдо» сўзининг маъноси нима?
20. Ўзбекистонга футбол нечанчи йилда кириб келган?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

🔥73.0 K марта кўрилди

13 thoughts on “Жисмоний тарбия фанидан тест саволлари

  1. Bekzod Yarbulov

    Mana bu savolda nega to’g’ri javob berilmagan?

    – Волейбол тўпининг ўлчамлари … га тенг.
    68—75 см.
    65—67 см.
    72—84 см.
    52—65 см.

    to’g’ri javob quyidagicha bo’lishi kerak edi. Voleybol to’p charm qoplamali rezina kamera aylanasi 25-27 dyuym (63,5 sm x 68,5 sm), og’irligi 340 g

    1. admin

      Тестлар осмондан олинган эмас, текширилиб, кейин сайтга қуйилган.
      Волейбол тўпининг айланаси 65—67 см.
      Хохлаган китоб ва дарслигингизни кўришингиз мумкин.

  2. Bekzod Yarbulov

    Mana bu savolda ham to’g’ri javob yo’q.

    Гимнастика сўзининг маъноси нима?
    Юришни ўргатаман
    Машқ қилдираман
    Сакрашни ўргатаман
    Машғулот ўтаман

    Gimnastika so’zining ma’nosi “mashq qildiraman” emas, “mashq qilaman” degan ma’noni bildiradi.
    Ba’zi kitoblarda Gimnastika so’zi “yalong’och” degan ma’noni bildiradi deyilgan.

    1. admin

      Гимнастика сўзи юнончадан олинган бўлиб, γυμναστική [gymnastike], яъни γυμνάζω [gymnazo] — “упражняю, тренирую”, яъни машқ қилдираман деган маънони англатади. Агар манба келтирсангиз ўзгартираман.

  3. Жахонгир

    Админнинг сўзина 100%қўшиламан, аниқ тиниқ ёзилган, мисол учун гимнастика сўзи бу машқ қилдираман дегани, ўртоқлар китоб ўқиб туринглар

Leave a Reply