Биология фанидан онлайн тест: «Қон ва қон таркиби» - Ta’lim / Образование

Биология фанидан онлайн тест: «Қон ва қон таркиби»

Биология (юнонча βίος, биос, “ҳаёт”; ва λόγος, логос, “билим”) ҳаёт ва у билан боғлиқ масалалар тадқиқотидир. У эмпирик фаннинг жонли организмларнинг тузилиши, функциялари, ўзгариши, келиб чиқиши, эволюцияси ва ўлишини ўрганувчи соҳасидир. У турли организмларни саралайди, уларнинг ишлашини, турларнинг пайдо бўлишини, уларнинг ўзаро ва атроф-муҳит билан муносабатларини тасвирлайди. Биология ботаника, зоология, физиология каби турли соҳаларга бўлинади.

Biologiya fanidan onlayn test Qon va qon tarkibi

Ушбу саҳифада биологиядан онлайн тест ёрдамида ўз билимларингизни синаб кўришингиз мумкин. Қон ва қоннинг таркиби, массаси, унинг ҳужайралари, қон ивиш жараёни, қон қуйқаси ва бошқа йўналишлар бўйича саволлар берилган. Биология фанидан 25 та савол берилган бўлиб, ҳар бир тўғри жавоб учун 4 балл олиш мумкин (25 Х 4 = 100).
Омад сизга ёр бўлсин!



1. Қон плазмасидаги сув ва моддаларнинг нисбати неччи фоизни ташкил қилади?
2. Рахит билан касалланганда қонда қайси модданинг миқдори камаяди?
3. Эритроцитларнинг ўртача умр кўриш вақти ...
4. Эритроцитларнинг қизил ранг билан кўринишини ... таъминлайди.
5. Плазма умумий қон ҳажмининг неча фоизини ташкил қилади?
6. Вояга етган одам танасида неча литр қон бўлади?
7. Талоқда «сақланадиган» қон ҳажми:
8. Қон ивиш хусусиятини йўқолишига олиб келадиган касаллик ... дейилади:
9. Қон эритроцитлари ... да парчаланади.
10. Қайси ҳужайралар ядрога эга эмас?
11. Эритроцитлар неча диаметрга эга?
12. 1 мм3 қонда қанча эритроцитлар мавжуд?
13. Тромбоцитлар нима?
14. Вояга этган одам массасининг неча фоизини қон ташкил қилади?
15. Қоннинг ҳосил бўлган элементлари нималардан иборат?
16. Лейкоцитларнинг қайси тури токсинларни зарарсизлантиради?
17. Қон қуйқаси ҳосил бўлишига ... кетади.
18. Қон ивиш жараёнида қандай тузлар муҳим рол ўйнайди?
19. Қайси қон турига эга бўлган одамлар универсал қабул қилувчилар деб аталади?
20. Инсоннинг кичик қон айланиш доираси қаердан бошланади?
21. Қизил қон таначалари қаерда парчаланади?
22. Кислородга туйинган қон ... дейилади.
23. Плазманинг тартибга солувчи вазифаси нимадан иборат?
24. Қайси қон ҳужайралари ядрога эга?
25. Қон бу - ... .



One thought on “Биология фанидан онлайн тест: «Қон ва қон таркиби»”

Leave a Reply