Жаҳон тарихидан тест саволлари (Умумий тест) - Ta’lim / Образование

Жаҳон тарихидан тест саволлари (Умумий тест)

Жаҳон тарихи деганда одамзод тарихи тушунилиб, палеолит эрасидан бошланган тарих назарда тутилади. Ўз ичига геологик тарих ва одамларгача биологик эраларни олувчи ер сайёраси тарихидан фарқ қилиб, жаҳон тарихи одамларга алоқадор археологик ва ёзма манбаларни ўрганади.

test-world-history-test-jahon-tarixidan_test

Қадимги ёзма тарих ёзув ихтиро этилишидан бошланади. Бироқ тамаддун илдизлари ёзув ихтиросигача даврларга бориб тақалади. Ибтидоий жамият палеолит (тош) даврида бошланиб, неолит (янги тош) даврларидаги зироат инқилоби билан давом этади. Неолит инқилоби ўсимлик ва ҳайвонларни тизимли хонакилаштириш билан характерланиб, инсоният тарихига катта ўзгариш олиб кирган. Кўҳна Дунё (қисман Европа, шунингдек Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) тарихи одатда қуйидагиларга ажратилади:

  • Антик давр (476-йилгача);
  • Ўрта асрлар (5-асрдан 15-асргача), жумладан Ислом олтин даври (750–1258) ва Уйғониш даври (1300-йиллардан); Янги давр (15-асрдан 18-асргача), жумладан Оқартув даври; Энг янги давр (Саноат инқилобидан бугунгача). Ғарб тарихида 476-йилдаги Рим империяси қулаши антик даврни якунлаб, ўрта асрларни бошлаган, деб ҳисобланса, Шарқий Европа мамлакатларида бу давр Византия империяси билан боғланади. 15-аср ўрталарида Йоҳаннес Гутенберг ихтиро этган матбаа китоб тарқатиш ва алоқада инқилоб яратиб, ўрта асрларни тугатишга ва илмий инқилобни бошлашга ёрдам берди. 18-аср охирига келиб Европада билим ва технология ривожланиши ва саноат инқилобига олиб келди.

1. Америка қитъасининг расман кашф этилган санасини аниқланг.
2. Томас Вудро Вилсон ким бўлган?
3. Одамнинг илк аждодлари топилган Олдувой дараси қаерда жойлашган ?
4. Қуйидаги жавобларнинг қайси бирида тарихий хатолик мавжуд?
5. Вьетнам халқининг француз мустамлакачиларига қарши олиб борган кураши қайси йилларни ўз ичига олади?
6. XX асрнинг 20 йилларида ”Катта фашист кенгаши” қайси давлатда тузилган?
7. Халқаро ҳуқуқда қайсидир ҳаракатни маълум муддат амалга оширмаслик ёки уни кейинга суриш борасида давлатлар ўртасидаги аҳдлашув нима деб аталади?
8. Қайси мамлакат XIX асрнинг 50-йилларида саноат ривожланиши даражаси, савдо ҳажми ва денгиздаги мавқеининг юқорилигига кўра энг юксак чўққига кўтарилди?
9. 930 йилда қирол Этелстан томонидан чиқарилган фармон қайси жавобда тўғри берилган?
10. Илк палеолитнинг сўнгги даврида қандай жараён одамларни янгича турмуш шароитига мослашишга ундаган эди?
11. Қайси даврдан бошлаб одамлар кулолчилик хумдонларидан фойдаланишга киришганлар?
12. Ҳуқуқи чекланмаган, зўравонликка асосланган ҳокимият қандай номланади?
13. Қуйидаги қайси шаҳарни Хитой тарихчилари Битян деб атаганлар?
14. 1934 йил 5 октябрда Испаниянинг қайси шаҳрида қуролли қўзғолон бошланган?
15. Қуйидагилардан қайси бири сўнги палеолитда содир бўлган?
16. Пугачёв бошчилигидаги қўзғолон ким томонидан шафқатсиз равишда бостирилган?
17. Ким барча славянларни, яъни жанубий ва ғарбий славянлар - чехлар ва словакларни, серблару хорватларни яраштиришнинг жонкуяр курашчиси бўлган?
18. Рим Папаларидан қайси бири Галилео Галилейга нисбатан инквизиция суди қарори бекор қилинганлигини ва унинг оқланганлигини эълон қилган?
19. Ҳарбий саркарда Асикага Такуден хонадони (сулоласи) нечанчи йилгача ҳукмронлик қилган?
20. Қуйидагилардан милодий II асрда яшаган қадимги юнон тарихчисини аниқланг.

 


2 thoughts on “Жаҳон тарихидан тест саволлари (Умумий тест)

  1. Shukrina

    Здесь один тест неправильно составлен, то есть эпоха множество царств не в древнем Египте а в древнем Китае.
    Ну в общем тест очень отличный.

Leave a Reply