Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.


ona-tili-adabiyot-fanidan-test-savollari

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

1. Қайси қаторда соф боғловчи берилган?
2. Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин,
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Шеърдаги юкламанинг тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
3. А.Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси қаҳрамони Унсинга бир одамчалик ёрдам берган жумла қайси қаторда берилган?
4. Кўксимдаги севинч шунча зўр,
Думалайман майсада танҳо Гоҳ тентираб, кетаман узоқ,
Еми қучиб, ўпаман гоҳо.
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
5. Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асари сўнгида қора йўрғанинг тақдири қандай якун топди?
6. Эрнест Сетон-Томпсон қайси асари учун АҚШнинг «Эллиот» олий даражали олтин медалига сазовор бўлган?
7. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида «меҳробдаги чаёнлар» деб кимларни назарда тутган?
8. -ми, -чи, -а (-я) қўшимчалари юкламанинг қайси турига киради?
9. Қайси қаторда зидлов боғловчилари берилган?
10. Бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар қаторини аниқланг.
11. Қайси гапдаги модал сўз фикрнинг тартибини билдиради?
12. Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясида қаер «Тириклар гўристони» дея таърифланган?
13. Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романида Хон томонидан Анвар ўлимга буюрилган лавҳада кимнинг хатти-ҳаракатини жасорат сифатида баҳолаш мумкин?
14. Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
15. «Агар менинг устимдан қўрқоқ деб яна кулсангиз, энди аждарни тутиб келаман».
Ушбу сўзлар қайси асар қаҳрамони тилидан айтилган?
16. «Табиат... уч олам (рассомлик, бадиий адабиёт ва илм) нуқтайи назаридан келиб чиқиб акс эттирилади».
Эрнест Сетон-Томп-сон табиатни қайси соҳа вакили бўлиб тасвирлайди?
1) рассом; 2) ёзувчи; 3) олим
17. Қайси қатордаги модал сўзлар хулоса маъносини билдиради?
18. Модал сўзлар гапда кўпинча қайси вазифада келади?
19. Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясидаги «ўғрилар» кимлар?
1) Элликбоши; 2) Қобил бобо; 3)Амин; 4) Пристав
20. Шеърий санъатламинг қайси бири арабча «шахслантириш» деган маънони англатади?
21. «Юлдузлар афсонаси» шеърида Етти қароқчи юлдузи қайси юлдузнинг қизини ўғирлайди?
22. Қайси қаторда жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар берилган?
23. «Даҳшат» ҳикоясида қандай фикр илгари сурилган?
24. Қайси қаторда вазифадош модал сўзлар берилган?
25. Абдулла Қаҳҳор асарлари тўғри саналган жавобни топинг.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Leave a Reply