Жаҳон тарихидан тест саволлари - Ta’lim / Образование

Жаҳон тарихидан тест саволлари

Жаҳон тарихи деганда одамзод тарихи тушунилиб, палеолит эрасидан бошланган тарих назарда тутилади. Ўз ичига геологик тарих ва одамларгача биологик эраларни олувчи ер сайёраси тарихидан фарқ қилиб, жаҳон тарихи одамларга алоқадор археологик ва ёзма манбаларни ўрганади.


jahon tarixidan onlayn test

Қадимги ёзма тарих ёзув ихтиро этилишидан бошланади. Бироқ тамаддун илдизлари ёзув ихтиросигача даврларга бориб тақалади. Ибтидоий жамият палеолит (тош) даврида бошланиб, неолит (янги тош) даврларидаги зироат инқилоби билан давом этади. Неолит инқилоби ўсимлик ва ҳайвонларни тизимли хонакилаштириш билан характерланиб, инсоният тарихига катта ўзгариш олиб кирган. Кўҳна Дунё (қисман Европа, шунингдек Яқин Шарқ ва Шимолий Африка) тарихи одатда қуйидагиларга ажратилади:

  • Антик давр (476-йилгача);
  • Ўрта асрлар (5-асрдан 15-асргача), жумладан Ислом олтин даври (750–1258) ва Уйғониш даври (1300-йиллардан); Янги давр (15-асрдан 18-асргача), жумладан Оқартув даври; Энг янги давр (Саноат инқилобидан бугунгача). Ғарб тарихида 476-йилдаги Рим империяси қулаши антик даврни якунлаб, ўрта асрларни бошлаган, деб ҳисобланса, Шарқий Европа мамлакатларида бу давр Византия империяси билан боғланади. 15-аср ўрталарида Йоҳаннес Гутенберг ихтиро этган матбаа китоб тарқатиш ва алоқада инқилоб яратиб, ўрта асрларни тугатишга ва илмий инқилобни бошлашга ёрдам берди. 18-аср охирига келиб Европада билим ва технология ривожланиши ва саноат инқилобига олиб келди.

1. Филипп VI вафотидан сўнг Франция тахтига ким даъвогарлик қилиб чиқди?
2. Англияда Тюдорлар сулоласи қайси воқеадан кейин ҳокимият тепасига келди?
3. Қайси кема матрослари 1905 йил ёзида қўзғолон кўтаришган эди?
4. Юртимиз тарихи бўйича қайси ёзма манба энг қадимий ҳисобланади?
5. Араб халифалиги зулмига қарши «Муқанна қўзқолони» қачон бўлиб ўтган?
6. Дарвишхон бошчилгида қўзғолон қачон, қаерда бўлиб ўтади?
7. «Кичик Антанта»га аъзо бўлган давлатлар булар - ...
8. Илк атом реакторини ким яратган?
9. Конкиста қандай сиёсат?
10. Француз рицарлари ордени қандай аталган?
11. Австрия-Венгриянинг Россия билан муносабатларининг ёмонлашувига нима сабаб бўлди?
12. Францияда бўлиб ўтган Жакерия қўзғолони йилини аниқланг.
13. Жаҳон тарихида Ғарбий Европа ва Шимолий Америкада янги жамият-капитализмнинг вужудга келиш шарт шароитлари қачон шаклланди?
14. ХХ аср бошларида жаҳон керасин бозори қайси гуруҳлар томонидан бўлиб олинган?
15. Севр шартномаси қайси давлат билан имзоланди?
16. Миллоддан аввал II минг йиллик охирида Хитойда иттифоқ шаҳарлар ягона давлатга бирлашди, бу давлат номи унинг бош шаҳри номи билан боғлиқ бўлиб, нима деб аталган эди?
17. Юнонлар Македонияликларга қайси жангда мағлуб бўлдилар?
18. 1906-йил 27-июнда Исмоил Обидов таҳрири остида « ... » газетасининг биринчи сони чиқди. Бу кун Ўзбекистон Республикасида Матбуотчилар куни сифатида нишонланади.
Газета номини белгиланг.
19. Салибчилар салжуқий турклар қўшинини қачон тор-мор этдилар?
20. Нечанчи йилда Германия империяси барпо этилди?
21. Эльзас ва Лотарингия иккинчи жахон урушидан кейин қайси давлат таркибига кирди?
22. Католик черковида Рим Папасидан кейинги олий рухоний унвони қайси?
23. 1258 йилда Боғдодни эгаллаб, Араб халифалигига чек қўйган тарихий шахс ким?
24. Генуя конференцияси бўлиб ўтган сана қайси қаторда тўғри кўрсатилган?
25. Биринчи жахон урушидан сўнг қайси давлатлар Буюк Британиянинг доминиони ҳисобланган?

 


4 thoughts on “Жаҳон тарихидан тест саволлари”

Leave a Reply