У мактабдаги якуний давлат имтиҳони бўлсин, ёки институтга кириш имтиҳони, диплом иши ҳимояси бўлсин қўрқув билан биргаликда ўта хаяжонли бўлади. Ундан олдин ўқувчиларнинг хатто томоғидан овқат хам ўтмайди. Аммо шунга қарамай, бир неча усуллар борки, улар имтиҳон олди кўрқув ва хаяжонни йўқотишда кўмаклашади. Улар қуйидагилар:
1. Аввал имтиҳон саволларига тайёрлигингизга ишончингиз комил бўлсин. Фанлар бўйича имтиҳон саволлари, реферат, курс иши, диплом ишини яхшилаб ўқиб чикинг ва ёдлаб олинг. Кўпчилик талабалар имтиҳонга тўлиқ тайёр эмаслиги туфайли қўрқув ва ҳаяжонга тушади. Хатолар бўлса кўздан кечириб, уларни тўғирланг.
2. Энди асосий машқларга ҳам ўтсак бўлади. Кўзгу олдига бориб, ўзингизга қараган ҳолда гапиришингиз керак бўлган мавзуларни гапириб, тайёргарлик кўринг. Бу машқда кўзгу ортидаги ўзингизни кўзларингизга қараб гапиринг. Бу жуда ҳаяжонли, аммо сиздаги ҳаяжонни йўқ бўлишига ёрдам беради.
3. Телефонингизнинг диктофони ёрдамида ўз овозингизни ёзиб олинг ва қайта-қайта эшитинг. Бу машқ билан имтиҳон олди қўркувни йўқ қилган бўласиз. Тасмани қайта эшитинг ва яна янгисини ёзинг, иккаласини солиштириб, ўзингиздаги ўзгаришлардан қувонинг.
4. Имтиҳондан бир кун олдин тўйиб ухлаб олинг, мириқиб дам олинг. Кўпчилик ёшлар тайёргарлик кўраман деб, имтиҳондан бир кун олдин кечаси билан «шпаргалка» ёзиб чиқишади. Тўйиб ухламаслик мия фаолиятининг ёмон ишлашига олиб келади. Ўқиган нарсаларингиз ҳам ёдингиздан кўтарилади, фикрлар хиралашади.
5. Юртимизда асосий имтиҳонлар ёзда ўтишини эътиборга оладиган бўлсак, енгилроқ кийиниб олинг. Бўйинбоғ ва костюм аҳволингизни янада танг қилиши мумкин. Абитуриентлар имтиҳонга «шпаргалка» олиб кираман деб қалинроқ кийинишга уринишади ва катта хато қилишади. Сиз бундан йироқ бўлинг, ўз билимингизга ишонинг.
6. Имтиҳон олди релаксация, яъни танани бўшаштириш машқини бажаринг. «Мен тинчман, жудаям хотиржамман» каби миянгизга буйруқлар беринг ва ўзингизни тинчлантиринг.
7. Юқоридаги машқлар ҳам ёрдам бера олмаса, тинчлантирувчи дори ичиб олинг. Ҳа айтганча, имтиҳон кунлари ва имтиҳон олдидан зинҳор одатдагидан кўп кофе ёки чой ича кўрманг, ҳаммаси меъёрида бўлсин 🙂
8. Агар имтиҳон тест синовидан иборат бўлса, жавобларни аввал қоралама қоғозга, кейин асосий қоғозга кўчиринг. Кўпчилик абитуриентлар шошма-шошарлик билан бир фаннинг жавобларини бошқа фаннинг жавоблар бланкасига ёзиб қўйишади. Холбуки имтиҳонда бошқа бланкалар берилмайди.
Имтиҳонларда омад сизга ёр бўлсин!
манба: © www.idum.uz
Сайт материалларидан фойдаланилганда манба сифатида кўрсатилиши шарт.
Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz
Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг
Мен имтихонга унчалик таёргарлик кора олмаганман шунга карамай оз омадимни синаб кормокчиман тенгдошларим ва барча абитуриентларга Омад бу сайт жудахам фойдали экан