Тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди - Ta’lim / Образование

Тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди

2024-2025 ўқув йили учун ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар бўйича тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони тасдиқланди.

abiturient_2024_230

Тест топшириқлари сони ва баҳолаш мезони:

Мажбурий 3 та фан (она тили, математика ва Ўзбекистон тарихи) бўйича:

— ҳар бир фандан 10 тадан жами 30 та тест топшириғи;
— ҳар бир тўғри жавоб учун — 1,1 баллдан;
— максимал балл — 33 балл.


1-мутахассислик фани бўйича:

— тест топшириқлари сони — 30 та;
— ҳар бир тўғри жавоб учун — 3,1 баллдан;
— максимал балл — 93 балл.


2-мутахассислик фани бўйича:

— тест топшириқлари сони — 30 та;
— ҳар бир тўғри жавоб учун — 2,1 баллдан;
— максимал балл — 63 балл.

Умумий 5 та фан бўйича тест топшириқлари сони — 90 та. Тўплаш мумкин бўлган максимал балл – 189 балл.

Таълим йўналишига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси билан ушбу ҳавола ҳаволада танишиш мумкин.



🔥1.2 K marta ko‘rildi