Мактабда «Методик хона»ни ташкил этиш бўйича йўриқнома

“Маҳорат мактаблари” педагогларнинг касбий маҳоратини ошириш, ўкитувчиларнинг ўзаро ҳамкорлигини йўлга қўйиш, бириктирилган умумтаълим мактаблари ўртасида ўзаро тажриба-алмашув жараёнини юзага келтириш, ўқув фанларидан ДТС ижросини ўрганишда аниқланган мураккаб мавзулар бўйича методик тавсиялар, дарс ишланмалари ва бошқа методик материаллар тайёрлаш ва таълим муассасаларига етказиш вазифасини бажариш, дарс шаклларини бойитиш ва дарс ўтиш методларининг хилма-хил турларини алоҳида жорий этиш ҳамда педагог ходимларнинг таълим тизимидаги ютуқларини халқ таълими тизимида оммалаштириш мақсадида ташкил этилади.


Вилоят халқ таълими тизимидаги таълим муассасаларида ташкил этилган “Она тили ва адабиёти фанидан белгиланган ”Маҳорат мактаб” лари қошидаги “Методик хона” ни ташкил этиш бўйича
Йўриқнома

“Маҳорат мактаблари” қошида умумтаълим муассасаларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларига методик хизмат кўрсатиш ва ўзаро тажриба алмашувни ташкил этишларига қулай шарт-шароит яратиш ҳамда “Маҳорат мактаблари” ўқитувчиларининг илғор иш тажрибаларини кўргазмалилик асосида намойиш этишлари учун “Методик хона” ташкил этилиши тавсия этилади.

“Маҳорат мактаблари” қошидаги “Методик хона”да методик хизмат кўрсатиш учун бўлиши лозим бўлган манбалар ва иш ҳужжатлар:

1. Она тили ва адабиёти ўқитувчиларининг портфолиолари;

2. Она тили ва адабиёти фани методбирлашмаси фаолиятига оид иш ҳужжатлари;

3. Фанга оид намунавий дарс ишланмалар банки;

4. Фанга оид электрон дарс ишланмалар бурчаги;

5. Фанга оид электрон дарсликлар бурчаги;

6. Она тили ва адабиёти фанидан ўқувчиларнинг чораклар кесимидаги таълим сифати мониторинги натижалари бурчаги;

7. Фан ўқитувчилари томонидан яратилган методик тавсиялари;

8. Ўқувчиларнинг она тили ва адабиёт фанидан “Билимлар беллашуви”, “Фан олимпиадалари” эришган ютуқларини акс эттирувчи маълумотлар;

9. “Методик хона” кутубхонаси” бурчаги;

10. Адабиёт дарсларида қўлланиладиган синфлар кесимида мавзуларга оид мультимедиа воситалари(дисклар) бурчаги;

11. Илғор педагогик технологиялар бурчаги;

12. Ўқув йили давомида “Маҳорат мактаблари”нинг она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари томонидан ўтиладиган “Маҳорат дарслари” ни ўтиш жадвали;

13. Ўқув йили давомида “Маҳорат мактаблари” да она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари учун касбий маҳоратни ошириш, мутазхассисликлари бўйича билимларини ривожлантириш ҳамда дарсларни илғор педагогик технология ва АКТ асосида ташкил этиш борасидаги масалалар юзасидан ўқув-семинарлар ўтказиш жадвали;

14. “Маҳорат мактаблари” даги она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг таълим сифати мониторинги, “Билимлар беллашуви”, “Фан олимпиадалари” натижаларига кўра аниқланган бўшлиқлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар бўйича йиғма жилдлар ҳамда ўқувчилар ўзлаштиришида қийинчилик туғдирган мавзулар бўйича кенгайтирилган намунавий дарс ишланмалар кўргазмаси;

15. Ўқитувчи ва ўқувчиларнинг таълим ва фанга оид кўрик-танловлар, турли хил тадбирлардаги иштироки ва ютуқларини акс эттирувчи йиғма жилдлар кўргазмаси;

16. Она тили ва адабиёти фанидан чораклар кесимида ёзма назорат ишлари материаллари ва тест назорат материаллари банки;

17. Ўзбек шоир ва ёзувчиларининг таваллуд кунларига бағишланган адабий-бадиий кечалар ва тадбирлар юзасидан маълумотларнинг йиғма жилди;

18. Фанга оид кўргазмали воситалар ва дидактик тарқатма материаллар банки;

19. Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг дарс таҳлиллари йиғма жилди;

20. Она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг малака оширишлари ва малака оширишдан кейинги фаолиятида амалга оширилган педагогик фаолияти бўйича йиғма жилди;

21. Фан тўгараклари фаолиятини акс эттирувчи маълумотлар йиғма жилди.

 

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idumuz

Facebook даги гуруҳимизга қўшилинг

🔥2.8 K марта кўрилди

Leave a Reply