Ушбу саҳифада Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича йўриқнома билан танишиб чиқишингиз мумкин.
1. Истаган веб-браузерга тизим манзили ommalashtirish.uz ни киритинг ҳамда оммалаштириш таълим платформасининг асосий ойнасидаги кўк рангли “рўйхатдан ўтиш” тугмасини босиб рўйхатдан ўтинг.
2. Рўйхатдан ўтиш учун паспортингиздаги ЖШШИР (ПИНФЛ) – охирги иккита рақамдан олдинги 14 та рақам ва телефон рақамингизни киритинг. Сизга 5 та рақамдан иборат смс код юборилади. Шу код орқали тизимга киршингиз мумкин. Тиклаш ойнаси орқали эса платформадан фойдаланиш учун кодни тиклаб олиш мумкин. Шунингдек, доимий фойдаланиш учун ЭРП тизимида мавжуд логин ва паролни киритиб ҳам платформага методик маҳсулотларни жойлаштириштиришингиз мумкин.
3. Шундан сўнг сиз қуйидаги бўлимларни тўлдириш орқали методик маҳсулотни платформага жойлаштиришингиз мумкин.
4. Муаллиф (И.Ф.Ш) – методик маҳсулот муаллифининг тўлиқ исм-фамилияси.
5. Мобил телефон – муаллифнинг мобил телефон рақами.
6. Фан – ўқитувчи қайси фан мутахассислигига эга бўлса, шу фанга доир методик маҳсулот жўнатиши мақсадга мувофиқ.
7. Синф – ўқитувчи ўзи дарс бераётган синфнигина белгилай олади.
8. Мавзу – методик маҳсулот мавзуси.
9. Тури – методик маҳсулот тури: (ўқув қўлланма, дарс ишланма, видео маъруза). Маҳсулот формати аниқ кўрсатилиши лозим.
10. Файлни юклаш – бу ерга файл юкланади. Тизим қандай файлларни қабул қилиши мумкинлиги файлни юклаш бўлимида батафсил кўрсатилган. Бир ўқитувчи бир мавсумда фақат бир дона методик иш юбора олади.
11. Педагогик кенгаш қарори – бу педагогик кенгаш сизнинг ишингизни оммалаштиришга тавсия этгани ҳақидаги қарор. Сиз бу қарор кўчирмасининг нусхасини ушбу бўлимга юклайсиз.
Агарда, сизнинг ишларингиз кетма-кет уч йил давомида туман ёки вилоятда оммалаштирилган бўлса ва айнан ўша ишингизни қайта оммалаштирмоқчи бўлсангиз, унда педагогик кенггаш қарори ўрнига туман ёки вилоят оммалаштириштирилгани ҳақидаги қарорни юкласангиз ҳам бўлади. Лекин мутлақо янги иш юборётган бўлсангиз албатта педагогик кенгашнинг ижобий хулосаси керак бўлади.
12. Изоҳ – ўқитувчи платформага жойлаштираётган методик маҳсулотининг таснифини ёзиб қолдириши мумкин.
13. Мен розиман – бу ерга розилик белгисини қўйиш билан сиз юбораётган ишингиз айнан ўзингизнинг ижодий иш ўзингизники эканини тасдиқлайсиз. Агар сизнинг ишингиз кўчирилган ёки бошқа бир ўқитувчига тегишли бўлса “Плагиат” бўлими орқали ушбу иш кўчирилган ишлиги ҳақида маълумот кўринади. Шунда кўчирган ўқитувчига нисбатан қонуний чора кўриш ҳақида мактаб маъмуриятига тегишли хат юборилади ва чора кўрилади.
14. “Менинг ишларим” ойнаси. Бу ерда сиз оммалаштириш учун жойлаган методик маҳсулотингизни доимий равишда кузатиб туришингиз мумкин.
Ommalashtirish.uz электрон платформасидан фойдаланиш бўйича видео йўриқнома
видео: Исроил Тиллабоев
Методик маҳсулот қуйидаги 3 форматдан бирида бўлиши керак.
Ўқув методик адабиёт – методик қўлланма, тавсиянома ва бошқа методик маҳсулотларни doc, docx, pdf форматларида тақдим этишингиз мумкин.
Дарс ишланма – ўқитувчи дарс ишланмаларини ppt, pptx форматларида тизимга юклаши мумкин.
Видео материал – талабгор дарс, тўгарак ёки ўзи тушунтирган бирор методик ишни ҳажми 300 мб дан, давомийлиги 7 минутдан ошмаган видео (mp4, mpeg, avi, flv, mov, wmv, mpg, mkv, webm) форматида юклаш мумкин.
“Оммалаштириш” ойнасида сиз бошқа ҳудуддаги ҳамкасбларингиз жўнатаётган методик маҳсулотни кузатиб боришингиз мумкин. Шунингдек, ушбу меню элементида керакли методик маҳсулотларни филтрлаш имконияти ҳам тақдим қилинган.
Методик маҳсулотни жўнатишнинг барча босқичлари якунлангач, баҳолаш жараёни бошланади.
Сиз ўз фанингиз доирасидаги ишларни 1 балдан 10 балгача баҳолаш имконига эга бўласиз. Баҳолаш жараёни 1 ой давом этади. Ҳар бир фандан энг юқори бал тўплаган 100 та энг яхши иш экспертларга жўнатилади. Улар ушбу 100 та ишни баҳолаб республика, вилоят, туман миқёсида оммалашган ишларга саралайди. Шундан кейин якуний натижалар ommalashtirish.uz платформасида кўринади ва иши оммалашган ўқитувчилар ўз сертификатини юклаб олишлари мумкин бўлади.