Аттестациядан ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими? - Ta’lim / Образование

Аттестациядан ўта олмаган педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилинадими?

Аттестациядан ўта олмаган мутахассис-педагог билан меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкинми? Ушбу саволга қуйида жавоб олишингиз мумкин.

attestatsiya_savollari_2022

Вазирлар Маҳкамасининг 572-сонли қарори билан тасдиқланган низомга кўра, мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозимидаги педагог билан тузилган меҳнат шартномаси қуйидаги ҳолатларда бекор қилиниши мумкин:

  • навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган тақдирда (55 баллдан кам кўрсаткичга эга бўлса);
  • узрсиз сабабга кўра аттестацияда иштирок этмаган тақдирда.

Иш берувчи меҳнат шартномасини бекор қилмаган тақдирда, навбатдаги мажбурий аттестациядан ўта олмаган мутахассис лавозимидаги педагог навбатдан ташқари аттестацияга кўпи билан уч марта жалб этилади.

Бунда уч мартадан бирортасида ҳам навбатдан ташқари аттестациядан ўта олмаган ёки узрли сабабсиз (касалликка чалиниши оқибатида узоқ муддатли меҳнатга қобилияцизлик ҳамда давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлигидан ташқари ҳолларда) аттестацияда иштирок этмаган педагог билан тузилган меҳнат шартномаси ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли бекор қилинади.



Leave a Reply