Вақтинча ишсиз педагоглар аттестацияда иштирок этиши мумкинми?

Вақтинча ишсиз педагоглар аттестацияга жалб этилиши мумкинми? Педагог кадрлар аттестасияси бўлимии ушбу саволга жавоб берди.

attestatsiya_savollari_2022_600--

Савол: Мен Термиз шаҳридаги 3 мактабда декабрь ойига қадар ишладим ва ишдан бўшадим. Ҳозир Биз Навоий вилоятига кўчиб келдик. Бу ердан иш топа олмадим. Термиздаги мактаб номидан баҳорги аттестацияда қатнашсам бўладими? Шу мактабдан балл олгандим. Ҳозир ҳеч бир мактаб ҳисобида эмасман.

Жавоб: Афсуски, мумкин эмас. Низомнинг 1 банди: Ушбу Низом давлат мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари (кейинги ўринларда — таълим ташкилотлари) педагог кадрларини (кейинги ўринларда — педагог кадрлар) аттестациядан ўтказиш тартибини белгилайди.

P.S. Малака тоифаси олиш учун ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун педагог албатта, таълим ташкилотида асосий ёки ўриндошлик (соатбай) асосида фаолият олиб бораётган бўлиши керак!



🔥3.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853