Тошкент ахборот технологиялари университети - Ta’lim / Образование

Тошкент ахборот технологиялари университети

Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (собиқ Тошкент электротехника алоқа институти) 1955 йилда ташкил топган. 2002 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПФ-3080 Фармонига биноан Тошкент ахборот технологиялари университетига айлантирилди. 2005 йил 2 июн куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ПҚ-91 сонли Қарорига ТАТУнинг Қарши, Самарқанд, Урганч ва Фарғона шаҳарларида минтақавий филиаллар ташкил этилган.


Ташкентский университет информационных технологий

Университет ва унинг минтақавий филиаллари таркибида 13та факультет, 62 та кафедра мавжуд бўлиб, таълимнинг 23 йўналиши бўйича, жумладан бакалавриатнинг 8 янги йўналиши ва магистратуранинг 9 янги мутахассислиги бўйича кадрларни тайёрланади.

Университет ва унинг минтақавий филиалларида 10242 талаба таҳсил олади, жумладан 9858 бакалавриат талабалари ва 384 нафар магистрантлар ташкил этади. Сўнгги йил ичида Университет 1 нафар талабаси Ўзбекистон Республикаси Президенти стипендияси, 5 нафар талаба Давлат номли стипендияси, 32 нафар талаба алоқа соҳаси стипендияси ҳамда 44 талаба республика фан олимпиадалари ва танловларида совринли ўринларни эгаллашди. Университетда 780 та профессор-ўқитувчилар ишлайди, шулардан 204 та фан номзодлари ва доцентлар. Илмий даражага эга ўқитувчилар умумий сонидан 31% ташкил этади.

Университет ва филиалларининг умумий майдони 54,4 минг км2 ни ташкил этиб, унда 380 ўқув аудиториялари, 113 нафар ўқув лабораториялари, 10 илмий-тадқиқот лабораториялари, 9 спорт мажмуалари ва майдончалари, 7 та талабалар турар жойлари ва 11 ошхона бинолари фаолият юритади.


Факультетлар:

  • Компьютер инжиниринги;
  • Дастурий инжиниринг;
  • Киберҳавфсизлик;
  • Телекоммуникация технологиялари;
  • Телевизион технологиялар;
  • Радио и мобил алоқа;
  • АКТ соҳасида иқтисодиёт ва менежмент;
  • АКТ соҳасида касб таълими;
  • ТАТУ-БГУИР қўшма ахборот технологиялари

Манзил: 100084. Тошкент шаҳри, Амира Темур шох кўчаси, №108 уй.
Мўлжал: Аквапарк
Телефон: +998 71 238 64 15
Факс: +998 71 233 37 48
E-mail: info@tuit.uz
URL: www.tuit.uz
Жамоат транспорти: 72, 93, 51, 24, 50, 26, 63, 115

 


🔥4.4 K marta ko‘rildi

Leave a Reply