2023-2024 ўқув йили учун тўлов-контракт суммалари оширилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги хабар берди.
Янги ўқув йилида контракт ва супер-контрактда ўқийдиган барча талабалар 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорни тўлайди.
Давлат ОТМда 2023/2024 ўқув йили учун бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича бир талабани тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тасдиқланди.
Шунингдек, 2023/2024 ўқув йили супер-контракт миқдори ҳам 2022/2023 ўқув йили учун белгиланган миқдорларда ўзгаришсиз қолди.