Корейс тилини ўрганамиз! (видеодарслар #1-5) - Ta’lim / Образование

Корейс тилини ўрганамиз! (видеодарслар #1-5)

Корейс тили фонетик, лексик ва грамматик хусусиятлари билан ажралиб турувчи 6та диалектни ўз ичига олади.


Корея

Замонавий корейс тили Жанубий Кореяда Сеул диалектига асосланса, Шимолий Кореяда Пхеньян диалекти замирида тараққий этмоқда. Шу сабабдан Жанубий ва Шимолий Кореяда амалда ишлатилаётган корейс тилида фонетик, лексик ва грамматик тафовутларни учратиш мумкин. Шунингдек сўнгги 60—70 йил мобайнида чет тилидан сўзларнинг ўзлашишида Жанубий Кореяда инглиз тилининг, Шимолий Кореяда рус тилининг таъсири кучли бўлгани ҳам икки давлатда ривожланаётган корейс тили ўртасидаги тафовутнинг ортишига олиб келган. Ушбу саҳифа орқали Елена Кхван олиб борувчи корейс тили видеодарслари билан танишишингиз мумкин. Видео рус тилида бўлишига қарамай оддий ва хаммага тушунарли тарзда ўтилади.


1 Дарс. Корейс алфавити. Унлилар.


2 Дарс. Алфавит – Ундош харфлар #1 қисм.


3 Дарс. Алфавит – Ундош харфлар #2 қисм.


4 Дарс. Бўғинлар. Талаффўз #1


5 Дарс. Бўғинлар. Талаффўз #2


 


Leave a Reply