“COVID-19 пандемияси туфайли жорий қилинган чекловлар, жумладан, онлайн таълимга ўтиш болалар руҳий ҳолатига салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бироқ узоқ муддатда келтирадиган зарари ҳали ўрганилиши керак”, – дейди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассиси Владимир Позняк.
“Айрим гуруҳдаги аҳоли, масалан, болалар ва ўсмирлар COVID-19 пандемиясининг руҳий оқибатларига мойил бўлади, чунки уларнинг ёши нейробиология, ўзини тутиш ва ижтимоий ривожланиш нуқтаи назаридан энг қалтис давр ҳисобланади. Ўсмирликда тенгдошлари билан муомала қилиш, уларнинг таъсири айниқса муҳим. Жисмоний масофа сақлаш ва карантин чоралари болалар ва ўсмирларнинг тенгдошлари билан бирга бўлиш имкониятини камайтиради, бу эса руҳий соғлиққа зиён “, – дейди Позняк.
Унинг таъкидлашича, рақамли технологияларнинг оммалашиши жисмоний масофа сақлаш оқибатларини бироз юмшатиши мумкин. Ёшлар дўстлари билан видеочатлар орқали мулоқот қилиши ва онлайн таълим олишни давом эттириши мумкин. Уйда узоқ бўлиши эса ўйин учун ҳамда ота-оналари, ака-укалари ва опа-сингиллари билан алоқаларни кенгайтириш учун қўл келади.
“Бошқа томондан эса барчага яхши маълумки, интернет орқали ижтимоий алоқаларнинг маълум бир хавфлари ҳам мавжуд”, – дейди ЖССТ эксперти.
Онлайн ўқиш пандемиядан сақланиш учун яхши албатта. Лекин ўқувчилар ҳар доим ҳам ота-она назоратида бўлмайдилар. Шунинг учун ўқувчиларнинг бошқа ёт интернет тармоқлари ва телеграм группаларига қўшилиб қолиш ҳавфи бор деб ўйлайман. Ва бу мени ҳавотирга солади