Мактабга энди келган, ёш педагогларга тавсия: Шовқинли ва шўх синфни қандай тинчлантириш мумкин? - Ta’lim / Образование

Мактабга энди келган, ёш педагогларга тавсия: Шовқинли ва шўх синфни қандай тинчлантириш мумкин?

Янги ўқув йили бошланишигаям жуда оз вақт қолмоқда. Мактабга энди келган, ёш ўқитувчилар учун фойдали, керак бўладиган маслаҳатлар билан бўлишамиз…

Ҳар бир ўқитувчи билиши ва ўқувчиларга айтиши керак бўлган иборалар

“Бу қийин, лекин биламан, сиз қила оласиз” – бу ибора аллақачон эскирган ва кўпинча бизнинг ўқувчиларимиз қалбига ета олмайди. Мен ўқувчиларимга нисбатан баъзи ибораларни ишлатаман.
◼️ Бу сиз ўзингиз ҳақингизда ғурурланишингиз мумкин бўлган мавзулардан биридир.
◼️ Университетга кириш билан барчага ўзингиз ҳақида нимани билишингизни кўрсатасиз …
◼️ Қўрқманг ва хавотирланманг. Бу ерда тушунарсиз сўзлар мавжуд, аммо уларнинг маъносини тушунишингиз биланоқ, ҳамма нарса жойига тушади.
◼️ Бу жуда қийин. Aммо ҳаракат қилсангиз хамма ишни амалга ошира олишингизга ишонаман.
◼️ Сиз буни амалга оширишингиз мумкинлигини биламан ва сиз билан ушбу материални ўрганишни давом эттириш ниятидаман.

sovety-molodim-uchitelyam


Ишга энди келган ёш ўқитувчининг 12 энг асосий хатоси

1. Ўқувчилардан яхши хулқ ва ютуқларни кутиш. Ота-оналардан сўзсиз ишонч ва ўқитувчига нисбатан эътиборни кутиш.

2. Ҳар қандай болаларча инжиқликларни қабул қилиш, ишдаги муваффақиятсизлик ҳақида ҳаддан ташқари ташвишланиш.

3. Суҳбатлашишдаги ўта қўпол, ўқитишдаги авторитар, қурс услуби.

4. Берилган ваъдаларни бажармаслик.

5. Дарсга хаддан ташқари кўп тайёргарлик кўриш.

6. Дарс режалари, касбий мақсадларнинг йўқлиги.

7. «Ишимга қандай ҳақ тўлашса шундай ишлайман». «Уларга керакмас, мангаку умуман керак эмас» қабилида ишлаш.

8. Ўқитишнинг жудаям қийин услуби, ёки, аксинча, мавзуларни хато тарзда ўтиш.

9. Болалар ҳам одам! Cиз улар билан суҳбатлашганда исми, уларнинг жавоблари, ҳиссиётлари ва фикрлари устидан ҳазил қилиб, уларнинг устидан кулишга ҳаққингиз йўқ! Улар билан суҳбатлашганда ҳурмат сақлаган ҳолда мулоқот қилишингиз керак. Болалар гапирганда ва ҳаракатларида хато қилишлари мумкин, аммо сиз уларнинг фикрини хурмат қилишингиз керак, уларнинг устидан зинҳор кулмаслигингиз керак. Ўқувчилар ўз устозидан ўрнак олади.

10. Касбий этика.

11. Ҳеч қачон ўқувчилар билан бошқа ўқитувчини муҳокама қилманг!Ҳеч қачон синфдаги болаларни улар ичида муҳокама қилманг.

12. Ўзига ҳаддан ташқари ишониш ва аксинча ишончсизлик.

 


Leave a Reply