Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди - Ta’lim / Образование

Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди

Узрли сабабларга кўра аттестацияда иштирок эта олмаган ўқитувчилар учун синов куни белгиланди. Бу ҳақида Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси матбуот котиби хабар бермоқда.


attestatsiya_savollari_2022

Хабарингиз бор, 12 октябрдан бошлаб республикамизнинг 14 та ҳудудида педагоглар аттестациясининг малака (тест) синовлари бўлиб ўтмоқда.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сонли қарори билан тасдиқланган педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида низомнинг 45-бандида педагог кадрлар аттестациянинг бирор босқичида узрли сабабга (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажарганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлганлиги, яқин қариндошининг вафоти, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган бошқа асосларга) кўра келмаган бўлса, уларнинг аттестацияси бошқа муддатга кўчирилиши белгиланган.

Ушбу низомга асосан узрли сабабларга кўра малака (тест) синовларида иштирок эта олмаган ўқитувчилар 18 ноябрь куни ташкил этиладиган синовларда қатнашиши мумкин.



Leave a Reply