АКТ бўйича аттестация тестлари - Ta’lim / Образование

АКТ бўйича аттестация тестлари

Ахборот-коммуникация технологиялари (АКТ) – маълумотларни ўзида тўплаш, сақлаш, қайта ишлаш, улардан фойдаланиш воситалари орқали барча соҳаларда кескин ривожланишга имкон яратиб берувчи технологиялардир. Бу технологиянинг асосини ахборот (информация) ва уларни қайта ишлаш воситалари (асосан компьютерлар) ташкил қилади. Ушбу технологиядан ҳозирги вақтда деярли барча соҳаларда кенг фойдаланилмоқда. Айниқса таълим жараёнида бошқа соҳаларга нисбатан самаралироқ фойдаланиш имкониятлари мавжуд бўлиб, дунё миқёсида кенг тадбиқ этилган.

1. «Электрон ҳукумат» нима?
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот-ҳизмати веб-саҳифасини кўрсатинг?
3. Номи, кенгайтмаси ва ҳажмига эга бўлган у ёки бу турдаги ахборотларни ўзида жамлаган объект қандай номланади?
4. Дискда ўз номига эга бўлган ва ўзида турли файл объектларини ва ёрлиқларни жамлаган объект қандай номланади?
5. Қуйидаги қурилмаларнинг қайси бири ёрдамида интернетга уланиш мумкин?
6. Компьютер қурилмаларига хизмат кўрсатувчи дастурлар қандай номланади?
7. “Компьютер ишлаб турган вақтда унга маълумотларни киритиш қурилмаси” – бу таъриф қуйида келтирилган қайси терминга мос келади?
8. Ахборотларни қуйида келтирилган усуллардан қайси бири ёрдамида бир компьютердан иккинчисига узатиб бўлмайди?
9. Microsoft Word дастури ёрдамида яратиладиган ҳужжатлар қандай номланади?
10. Бир килобайт неча байтга тенг?
11. Операцион тизим – бу:
12. Microsoft Word дастури маълумотномасини (Справка) чақириш қайси тугма орқали амалга оширилади?
13. Бир гурух файллар ва папкаларни кетма-кет белгилаш учун клавиатуранинг қайси тугмасидан фойдаланилади?
14. Қуйида келтирилган қайси қурилмалар киритиш қурилмалари ҳисобланади?
15. Тармоқ платаси (адаптери) нима учун ишлатилади?
16. «Механик харакатни экрандаги курсор харакатига айлантириб берувчи механик манипулятор», сўз нима ҳақида бормоқда?
17. Қайси тугмалар бирикмаси ёрдамида алмашиш буферига объектларнинг нусхаси олинади?
18. Ахборотни визуал тасвирлаш учун мўлжалланган қурилма қандай номланади?
19. Одатда саватдан (корзинадан) объектларни тиклаш жараёнида улар қаерга тикланади?
20. Қуйидаги ахборот ташувчи дискларни ҳажми бўйича ўсиб бориш тартибида кўрсатилган вариантни танланг:
21. Ўзининг мос белгисига ва номига эга, бирор дастур ёки папкага бўлган мурожатни амалга оширувчи объект қандай номланади?
22. Архивловчи-дастур бу:
23. Давлат органининг расмий сайти қайси домен зонасида жойлаштирилиши керак?
24. Ягона ойна Марказлари фаолияти йўналишини кўрсатинг:
25. ZiyoNET бу:
26. Бир байт неча битга тенг?
27. Қуйидаги белгиларнинг қайси бири чоп этилмайди?
28. Компьютерларда маълумотларни тўпловчи асосий қурилма қандай номланади?
29. Ахборотнинг энг кичик ўлчов бирлиги нима?
30. Microsoft Word дастурида сичқонча ёрдамида сўзни тезкор белгилаш қандай амалга оширилади?

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

39 thoughts on “АКТ бўйича аттестация тестлари

    1. Валентина

      Ну, я 20 набрала.Но все равно мало. Есть вопросы над которыми сомневалась.
      Можно сделать так, чтобы неправильные ответы посвечивались красным?
      Спасибо.

  1. Мархамат Муродова

    Ассалому алейкум. Узимми билимимни текширмокчиманю Канака килиб тестдан утишим мумкин? активмас бу сайтдаги саволлар

    1. admin Post author

      Ваалайкум ассалом. Тестлардаги жавобларни белгилаб Показать результат ни босасиз, сизнинг натижангизни икки тилда кўрсатиб беради.

  2. Tim

    20 из 25, я веб программист, вот зачем надо было пихать вопросы о никому не интересными сайтами Узбекистана(большинство я уверен их просто не использует, так как зарубежные аналоги намного лучше, и надо это признать) и вопросы по офисным программам? Меня капец бомбит, я продвинутый юзер ПК, так же есть опыт в сисадминстве, а тут…….

  3. Нора

    Набрала 76 балов. Было бы хорошо еслибы были указаны неправильно отмеченные вопросы. Чтобы знать над чем нужно работать..
    А в остально , очень удобно. Спасибо.

  4. Турсунов Эркин

    Ассалому алайкум! Тест учун рахмат. Қайси саволларга хато жавоб берилганлигини, ёки тўғри жавоб қайси эканлигини билиш имконияти яратилганда яхши бўларди

  5. Парвиз

    Мен 30-та тестдан 22 тасини туғри ечдим ва бунга ишонмадим ман барчасини тестга туғри жавоб бердим, сайтда қандайдир хатолик бор.
    Ман 1 ёки 2 та хато қилган булишим мумкин.
    Ҳурматли админ сайтга нотуғри ечган тестларни курсатадиган имкониятиниҳам яратинг.

  6. Kamolov Alisher

    Admin sizga katta rahmat. Testlaringizni ko‘rdim zo‘r. Ishlaringizga omad. Kompyuter ishlab turganda kirituvchi qurilmasi degan savolni qayta ko‘rib chiqing to‘g‘ri javob yo‘qmi deb o‘yladim. Javob uchun oldindan rahmat.

Leave a Reply