Президентнинг “2022-2026 йилларда халқ таълимини ривожлантириш бўйича миллий дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони кўра, 2022/2023-ўқув йилидан ўқув дастурлари ўзаро яқин бўлган 4 та бакалавриат таълим йўналиши:
- Математика ва информатика (қўшимча информатика фани ўқитувчиси);
- Педагогика (қўшимча тарбия фани ўқитувчиси);
- Биология (қўшимча табиий фанлар ўқитувчиси);
- Махсус педагогика: сурдопедагогика (қўшимча сурдотаржимон)
бўйича асосий ва қўшимча мутахассислик (квалификация) бериш тартиби жорий этилган.