Мажбурий аттестациялар орасидаги муддат беш йилдан кам бўлмаслиги керак. Бу ҳақда педагог кадрлар аттестасияси бўлими хабар бермоқда.
Савол: Мен Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманидаги мактабларининг бирида математика фани ўқитувчисиман. Мен 2022 йилда ноябрь ойида мажбурий аттестацияда қатнашиб 58 балл тўплаб амалдаги мутахасис тоифасини сақлаган эдим. Шахсий кабинетимда қарор бор, лекиг менга Сертификат берилмади. 2024 йилги аттестацияда мажбурий қатнашаманми ёки навбатдан ташқарими? (М.Д.К)
Жавоб: Мутахассис (лавозими) тоифасидаги ўқитувчиларга Сертификатлар берилмайди. Шахсий кабинетингиздаги қарор Сизни беш йил давомида мажбурий аттестациядан озод қилинишингизга асос бўлади. Сиз учун навбатдаги мажбурий аттестация 2027 йилда бўлади. 2024 йилда ўз ихтиёрингизга кўра навбатдан ташқари тури бўйича иштирок этишингиз мумкин.