Она тилидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Она тилидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.

Ona tilidan onlayn test

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!


1. Гапнинг кесими бош келишикдаги от билан ифодаланиб, боғловчи ёки кесимлик қўшимчаси бўлмаса, ёзувда эгадан кейин қандай тиниш белгиси қўйилади?
2. "Пиёда юриш фойдадан ҳоли эмаслигини биламан." Гапда қайси равиш тури қўлланилган?
3. Куйинди, куюнди, сўзлари ўзаро қандай фарқланади?
4. Эгалик қўшимчалари асосида ясалган сўз бирикмасини топинг.
5. "Кўзи қувонди" - ибораси яна қайси ибора билан мос келади?
6. Яхши қиз – ёқадаги қундуз. Гапида эга, кесим ўртасида тире ишлатилиш ҳолатига кўра изоҳланг.
7. Кўриш мумкин бўлган ҳаракат ёки ҳолат тасвирини ифодалайдиган тақлид сўзлар берилган қаторни аниқланг.
8. “Ҳар нарсанинг янгиси яхши, дўстнинг эскиси”. Ушбу гап тузилишига кўра қандай гап?
9. Битишув услубида боғланган сўз бирикмалар қаторини топинг.
10. "Сиз ишонаверинг, мен бу ишларни албатта бажараман." Келтирилган ушбу гапдаги модал сўз қандай маънони ифодалаган?
11. "Кулиб турар мисоли офтоб, ҳамроҳингдир чанг, тор, най, рубоб". Берилган ушбу топишмоқда феълнинг қайси луғавий шакли қўлланган?
12. От ва отлашган сўзларга қўшилиб, асос қисмда ифодаланган нарса, белги-хусусият, ҳаракат-ҳолатларнинг 3 шахсдан бирига қарашлилигини билдирган шакллар ... дейилади.
13. «Йигитнинг бахтини меҳнат очар»
Берилган гапда нечта ва қандай сўз бирикмалари бор?
14. “Ҳар нарсанинг янгиси яхши, дўстнинг эскиси” Ушбу гап тузилишига кўра қандай гап?
15. Уят ўлимдан қаттиқ. Гапида қаттиқ сўзи кесимнинг ифодаланишга кўра қайси шаклда қўлланган?
16. Жамлаш олмоши иштирокида тузилган гапни аниқланг.
17. Тақлид сўзлар қатнашган гап қаторини аниқланг.
18. Мустақил маъно англатадиган, борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни ифодалайдиган сўз туркумларини аниқланг.
19. Ундалма оҳанг билан ажралиб айтилса ундалмадан кейин қандай тиниш белгиси қуйилади?
20. Исмларга қайси сўз туркумлари киради?
21. Икки ва ундан ортиқ мустақил сўз грамматик ва маъно жиҳатдан бирикиб, нима ҳосил қилади?
22. Қуйидаги сўз бирикмаларидан ҳолли бирикмани белгиланг.
23. Инсон ўз умрининг ҳисобли эканлигини ҳамиша кеч англайди. Ушбу гапда ясама сўзлар қайси сўз туркумидан ясалган?
24. Гапдан англашилган фикрнинг тартибини билдирган модал сўзлар қаторини аниқланг.
25. "Ҳам" юкламаси ҳақида қайси фикр тўғри?



25 thoughts on “Она тилидан онлайн тест

  1. Муҳтарам

    Онлайн тестлардан фойдаланиш интернет уланган хоналарда қулай бўларкан. Ўқувчилар қизиқиб бажаришди.

      1. admin Post author

        Тест саҳифасини янгилагандан кейин савол ва жавоблар ўрни алмашади. Тест сўнгида тўғри жавоблар чиқиши бўйича ишлар олиб борябмиз.

  2. Дилафруз

    Ассалому алайкум манга ҳам жуда ёқди. 5 баҳо беришди. Оллоҳга шукур. Мана шунақа тестлар олинса фойдадан холи бўлмайди. Ҳаммагм омад.

  3. oybek

    Testlar yaxshi salohiyatli tuzilgan bitta muammo bor qaysi savolni to`g`ri ishlagan qaysi birida xatoga yol` qo`yganimizdi bilib bo`lmayapti iloji bo`lsa testni yechib bo`lgandan keying natijani ko`rish qilganda qaysi savolga to`g`ri ,nato`g`ri javob berilganligini ko`rsatlsa o`ylaymanki testni ishlovchilar soni yanada ortgan bo`lar edi.

Leave a Reply