Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест - Ta’lim / Образование

Она тили ва адабиёт фанидан онлайн тест

Она тили — ҳар бир элатнинг, халқнинг, миллатнинг ўз тили. Она тили луғат таркиби, асосан, шу тилга мансуб халқнинг турмуши, маданияти ва анъаналарини ифодалайдиган сўз ва тушунчалардан иборат бўлади. Она тили тараққиёти ҳар бир элат, халқ ва миллатнинг ижтимоий ривожланиши билан узвий боғлиқдир.


ona-tili-adabiyot-fanidan-test-savollari

Ушбу саҳифа орқали она тилида ўз билимингизни синаб кўришингиз мумкин. Омад сизга ёр бўлсин!

1. Кўнгил, сен мунчалар нега Кишанлар бирла дўстлашдинг?
На фарёдинг, на додинг бор, Нечун сен мунча сустлашдинг?
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
2. Шеърий санъатламинг қайси бири арабча «шахслантириш» деган маънони англатади?
3. «Юлдузлар афсонаси» шеърида Етти қароқчи юлдузи қайси юлдузнинг қизини ўғирлайди?
4. «Табиат... уч олам (рассомлик, бадиий адабиёт ва илм) нуқтайи назаридан келиб чиқиб акс эттирилади».
Эрнест Сетон-Томп-сон табиатни қайси соҳа вакили бўлиб тасвирлайди?
1) рассом; 2) ёзувчи; 3) олим
5. Чиройлидир гўё ёш келин,
Икки дарё ювар кокилин,
Қорли тоғлар турар бошида,
Гул водийлар яшнар қошида.
Шеърдаги юкламанинг тури қайси жавобда тўғри кўрсатилган?
6. Қайси қаторда вазифадош модал сўзлар берилган?
7. «Даҳшат» ҳикоясида қандай фикр илгари сурилган?
8. Қайси гапдаги модал сўз фикрнинг тартибини билдиради?
9. -ми, -чи, -а (-я) қўшимчалари юкламанинг қайси турига киради?
10. Кўксимдаги севинч шунча зўр,
Думалайман майсада танҳо Гоҳ тентираб, кетаман узоқ,
Еми қучиб, ўпаман гоҳо.
Шеърдаги боғловчининг турини аниқланг.
11. Модал сўзлар гапда кўпинча қайси вазифада келади?
12. Қайси қаторда зидлов боғловчилари берилган?
13. «Агар менинг устимдан қўрқоқ деб яна кулсангиз, энди аждарни тутиб келаман».
Ушбу сўзлар қайси асар қаҳрамони тилидан айтилган?
14. Қайси қаторда жўналиш келишигидаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар берилган?
15. Эрнест Сетон-Томпсоннинг «Ёввойи йўрға» асари сўнгида қора йўрғанинг тақдири қандай якун топди?
16. Абдулла Қаҳҳорнинг «Ўғри» ҳикоясидаги «ўғрилар» кимлар?
1) Элликбоши; 2) Қобил бобо; 3)Амин; 4) Пристав
17. Қайси қатордаги модал сўзлар хулоса маъносини билдиради?
18. Қайси қаторда соф боғловчи берилган?
19. Абдулла Қодирийнинг «Меҳробдан чаён» романида Хон томонидан Анвар ўлимга буюрилган лавҳада кимнинг хатти-ҳаракатини жасорат сифатида баҳолаш мумкин?
20. Бош келишикдаги сўзлар билан қўлланадиган кўмакчилар қаторини аниқланг.
21. Эрнест Сетон-Томпсон қайси асари учун АҚШнинг «Эллиот» олий даражали олтин медалига сазовор бўлган?
22. Абдулла Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикоясида қаер «Тириклар гўристони» дея таърифланган?
23. А.Қаҳҳорнинг «Даҳшат» ҳикояси қаҳрамони Унсинга бир одамчалик ёрдам берган жумла қайси қаторда берилган?
24. Абдулла Қодирий «Меҳробдан чаён» романида «меҳробдаги чаёнлар» деб кимларни назарда тутган?
25. Абдулла Қаҳҳор асарлари тўғри саналган жавобни топинг.

Телеграмдаги каналимизга аъзо бўлинг – @idum_uz

Facebook даги саҳифамизни кузатиб боринг

Leave a Reply