Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети - Ta’lim / Образование

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети республикамиздаги йирик илмий-маърифий марказлардан бири бўлиб, ўз бой тарихи ва шаклланган ижобий анъаналарига эга.

Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети

Университетнинг юқори малакали илмий-педагоглар жамоаси талабаларга сифатли билимлар беришмоқда. Ўқув бинолари, лабораториялар, ахборот ресурс маркази, электрон библиотека, ахборот технологиялари маркази, типография, спорт комплекси, музей, малака ошириш ва қайта тайёрлаш марказлари, ўқув-соғломлаштириш лагери, талабалар турар жойлари ва ошхоналар талабалар ва профессор-ўқитувчилар ихтиёрида.

Университет тарихи

1935 йил 14 сентябрда Ўрта Осиё давлат университетининг педагогика факультети негизида педагогика институти сифатида ташкил этилган. 1953—98 йилларда Тошкент педагогика институти деб номланган. 1998 йил 24 февралда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан унга университет мақоми берилган. 1947 йилдан озарбайжон шоири ва маърифатпарвари Низомий номи билан аталади.

 

Факультетлар:

  • Бошланғич таълим;
  • Педагогика ва психология;
  • Физика-математика:
  • Табиий фанлар;
  • Тарих;
  • Профессионал таълим;
  • Хорижий тиллар;
  • Ҳарбий таълим;
  • Махсус педагогика ва инклюзив таълим;
  • Инновацион педагогика ўзбек-беларус қўшма факультети;
  • Сиртқи (махсус сиртқи) бўлими;
  • Тиллар факультети;
  • Мактабгача таълим;
  • Мусиқа маданияти.


Манзил: 100084. Тошкент шаҳри, Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси №27.
Мўлжал: Чилонзор метро бекати
Телефон: +998 71 202 44 21
E-mail: info@tdpu.uz
URL: www.tdpu.uz
Жамоат транспорти: 99, 131, 34, 116, 78, 18, 86, 128A

 


🔥9.4 K marta ko‘rildi

Leave a Reply