«Ипак йўли» туризм халқаро университети

“Ипак йўли” туризм халқаро университети ҳозирги кунда энг машҳур ва нуфузли олий ўқув юртларидан бири ҳамда Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасидаги энг биринчи Олий ўқув юрти ҳисобланади. Бу ерда туризм соҳасида бакалавриат ва магистратуранинг деярли барча йўналишлари ва ихтисосликлари бўйича ўқитиш таклиф этилади.


buyuk_ipak_yuli_universiteti_logo

Университет Ўзбекистон Республикаси, шунингдек Марказий Осиё минтақасида туризм соҳасидаги биринчи халқаро даражадаги университет ҳисобланади;

▪️ Университетнинг 70 фоиз ўқитувчилари – йирик хорижий олий ўқув юртларида таълим олган мутахассислар;

▪️ Тегишли мутахассисликлар бўйича барча фанлар инглиз тилида ўқитилади;

▪️ Таълим жараёни ақлли (смарт) технологияларга асосланган;

▪️ Талабаларни меҳмонхона ва ресторан иши билан яқинроқ таништириш учун университетда махсус амалиёт ҳудуди мавжуд.


“Ипак йўли” туризм халқаро университети қуйидаги бакалавриат ва магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатларни қабул қилади:

Бакалавр даражаси (таълим тили – инглиз тили):

  • Туризмда логистика;
  • Смарт-туризм;
  • Туризм менежменти;
  • Aмалий тиллар;
  • Гид-Таржимон;
  • Туризм;
  • Туризмда медиа ва коммуникация.

Сиртқи бўлим (таълим тили – ўзбек, рус тиллари):

  • Туризм менежменти;
  • Туризм.

Магистратура (таълим тили – инглиз тили):

  • Зиёрат туризм;
  • Туризмда логистика;
  • Музейларни бошқариш;
  • Музейшунослик;
  • Маданий меросни бошқариш.

Икки дипломли (бакалавр даражаси):

  • Рақамли таркиб яратиш (2 + 2) Дон давлат техника университети (ДДТУ) Россия;
  • Aрхитектура меросини реконструкция қилиш ва тиклаш (2 + 2) ДДТУ (Россия);
  • Халқаро ихтисослашган туризм (2 + 2) Туризм ва менежмент университети (Македония) EQAR аккредитацияланган дастури.

Икки дипломли (сиртқи бўлим):

  • Рақамли контент яратиш (2 + 2) Дон давлат техника университети;
  • Рақамли таркиб яратиш (2 + 2) ДДТУ (Россия);
  • Меъморий меросни реконструкция қилиш ва тиклаш (2 + 2) ДДТУ (Россия).

Икки дипломли (магистр даражаси):

  • Мультимедиа обектларини яратиш (1 + 1) ДДТУ (Россия);
  • Мультимедиа объектларини ишлаб чиқариш, Aрхитектура назарияси ва тарихи, Aрхитектура меросини тиклаш (1 + 1) ДДТУ (Россия);
  • Халқаро ихтисослашган туризм (1 йиллик) Туризм ва менежмент университети (Македония) / EQAR аккредитацияланган дастури.

Ҳужжатларни топшириш университетнинг расмий веб-сайти ҳаволаси орқали бакалавриат дастурлари учун 20-июли, магистратура дастурлари учун эса 1-августига қадар амалга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, “Ипак йўли” туризм халқаро университетида таълим инглиз тилида олиб борилади. Муносабат билан мажбурий равишда IELTS / TOEFL / CEFR сертификати талаб қилинади.

Ташкил этилган йили: 2018
Манзил: 140104, Самарқанд шаҳри, Университет ҳиёбони, №17
Телефон: +99866 240-67-68
Факс: +99866 233-63-06
Транспорт: 74, 91, 99,
E-mail: info@univ-silkroad.uz
Сайт: www.univ-silkroad.uz



🔥9.2 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853