Жисмоний тарбия фани ўқитувчилари учун малака синовлари қандай шаклда ўтказилади?

Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17 сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган тегишли Низом талабларига кўра, таълим ташкилотларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиларига аттестациянинг назарий (оғзаки, ёзма) синовлари тўртта саволдан иборат бўлади.

Maktablarning jismoniy tarbiya fani o‘qituvchilari attestatsiya sinovlaridan qay tartibda o‘tadi?

Белгиланган вақтда, тўлиқ, тўғри ва сифатли жавоб берилганлиги кўра ҳар бир топшириқ учун 5 баллдан, жами 20 баллик тизимда баҳоланади.

Амалий синовлар тўртта жисмоний машқдан:

  • 100 метрга югуриш;
  • жойидан туриб узунликка сакраш;
  • турникда тортилиш (эркаклар учун), гимнастика ўриндиғига таяниб, қўлларни букиш ва ёйиш (аёллар учун);
  • ётган ҳолда қўлларни бош орқасига қўйиб гавдани кўтаришдан иборат.

Ҳар бир машқ учун 15 баллдан, жами 60 балл берилади.

Изоҳ: аҳолининг жисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тизимида ёшига мос келадиган ихтиёрий талабларни муваффақиятли бажарган жисмоний тарбия фани ўқитувчилари аттестациянинг амалий синовларидан озод этилади ва уларга мазкур синовлардан максимал 60 балл берилади.

 


🔥9.5 K марта кўрилди

Fikr bildirish

55863853